“ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ” ТАНЛОВИНИНГ СЎХ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-10-30 16:21:19 562
“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг Сўх туман босқичи бўлиб ўтди
Маҳалла тизимида ёшларнинг ҳақиқий йўлбошчиси сифатида хизмат қилаётган ёшлар етакчилари учун ташкил этиб келинаётган “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси-2024” танловининг Сўх туман босқичи бўлиб ўтди.
Тумандаги барча 27 нафар ёшлар етакчилари 10 та номинация бўйича йил давомида амалга оширган ишлари ва ютуқларини намойиш этган ҳолда ўз билим ва маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказишди. Ғолиб бўлган ёшлар етакчилари вилоят босқичига йўл олишди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram