Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-09-27 16:16:11    191

PDF юклаш
Чоп этиш


“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда

 

Жамиятимизда инсон манфаатини тизимли ҳимоялаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, кўп болали фуқаролар, ногиронлиги бор шахсларга амалий ва моддий кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Туманимизда ташкил этилган мазкур тизим ходимлари томонидан ҳам маҳаллаларда тизимли ишлар амага оширилмоқда.

 

Марказ томонидан бириктирилган ижтимоий ходимлар зиммасига ҳам бир қатор масъулиятли вазифлар юклатилган. Аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шунингдек, ижтимоий иш фаолияти ҳақида хабардорлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс номидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланиш учун сўровнома (ариза) киритиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, солиқ инспектори билан ҳамкорликда муаммоларни бартараф этиш бўйича комплекс чоралар кўриш каби комплекс вазифаларнинг бажарилиши айни ижтимоий ходим масъулиятига киради.


Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган марказ вакиллари асосан маҳалла еттилиги билан юқорида тилга олинган фуқаролар ҳолидан хабар олдилар. Марказ директори Сайидали Темиралиевнинг сўзларига кўра, комплекс ўрганишлар натижаси бўйича амалий кўмак кўрсатиш чоралари ҳам албатта кўрилади.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram