СЎХ ТУМАНИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2024-09-27 16:12:05 134
Сўх туманида сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар учрашуви бўлиб ўтмоқда
Бугун 4-сектор ҳудудида жойлашган Гулистон маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамда ушбу ҳудуд ёшлари иштирок этишди.
Учрашув аввалида туман ҳокими муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, юртимизда қайси соҳада ислоҳотларга қўл урилмасин унинг тумандаги ижросида албатта ёшларга, уларнинг куч-ғайратига, азму-шижоатига суянишини таъкидлади.
Мулоқот давомида тадбир иштирокчилари - ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиб, мурожаатлари билан фаъол иштирок этишди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram