СЎХДА ВОЛОНТЁР ЁШЛАР САФИ ОРТИБ БОРМОҚДА
2024-09-27 16:09:47 130
Сўхда волонтёр ёшлар сафи ортиб бормоқда
Хабарингиз бор, Ёшлар ишлари агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Волонтёрлар ассоциацияси томонидан республикамиз бўйлаб фавқулодда вазиятларда қутқарувчи волонтёрлар отрядлари ташкил этиш мақсадида қабул бошланган эди.
Бугун Сўх туманида 100 дан ортиқ волонтёр ёшлар учун Ёшлар ишлари Сўх тумани бўлими ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ўқув семинар машғулотларига старт берилди.
Отряд аъзоларига фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, одамлар ҳаётини асраб қолиш, биринчи ёрдам кўрсатиш ва зилзила билан боғлиқ вазиятларни бартараф этиш бўйича амалий ҳамда назарий билимлар берилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram