ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР
2024-09-27 16:07:26 138
Қонунчиликдаги ўзгартиришлар
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-953-сонли Қонуни қабул қилинди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенини берганлик, шунингдек сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилган, шунингдек қонун ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси аа «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилган.
Ушбу Қонун ҳар бир фуқаронинг тенг сайлов ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлашга, «оилавий» овоз бериш ҳолларининг олдини олишга, сайлов кампанияси вақтида фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари тўғрисида тезкор ва ишончли ахборот тақдим этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга, сиёсий партияларнинг Давлат буджети маблағларидан фойдаланиш бўйича молиявий ҳисобдорлигини кучайтиришга хизмат қилади.
Абдуллаев Шермухаммад Рўзиматович - Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram