САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2024-09-27 16:06:16 124
Савол беринг, жавоб берамиз
Ўқитувчилар байрамига байрам пули тўланиши билан боғлиқ саволларга жавоблар?
Савол: Янги кирган стажёр ишчига байрам пули тўланадими?
Жавоб: Алабтта тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 29-бандига асосан умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги белгиланган. Бу ерда истиснолар мавжуд эмас.
Ўктамжон Эргашев – Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram