ҲУДУДЛАРДА ИЖТИМОИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ СОҲАДАГИ МУАММОЛИ ҲОЛАТЛАРНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШГА ДОИР ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-09-26 17:28:44 92
Ҳудудларда ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги муаммоли ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилишга доир профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Айни кунда Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлимида ташкил этилган тезкор штаб ходимлари томонидан маҳалларда ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги муаммоли ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ҳамкорликда тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилдмоқда.
Шу кунгача тезкор штаб аъзолари томонидан Тул, Соҳибкор, Ғазнов, Девайрон, Шарқобод ва Чашма маҳаллаларида ўтказилган тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларига риоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактик ишлар олиб борилди.
Мазкур тезкор штаб таркибига маҳалла етттилиги, газ ва электр соҳаси вакиллари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ҳудудларда фаолият олиб бораётган патронаж ҳамширалар, миллий гвардия бўлими ходимлари, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар бўлими, фавқулодда вазиятлар бўлими, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда жамоатчилик аъзолари жалб этилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram