Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2024-09-26 17:20:43    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ қабулхонасида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари ўрганилди


Сўх туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.


Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди.


Сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этган қабул давомида фуқароларнинг коммунал соҳа, банк кредити, уй-жой, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганиб чиқилди.


Фуқаролар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар тегишли идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram