ТУМАН НУРОНИЙЛАРИ ИШТИРОКИДА ЭҲСОН ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-09-25 17:48:46 80
Туман нуронийлари иштирокида эҳсон тадбири ташкил этилди
Бугун туманимизнинг хушманзара гўшаси – Сойбозор мавзесидаги “Оталар чойхонасида” туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги маҳаллалардан ташриф буюрган нуроний отахонлар, меҳнат фахрийлари ва кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ оқсоқоллар иштирокида эҳсон тадбир ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев юртимизда, айниқса, Сўх туманида халқ фаровонлиги ва юрт тинчлигини кўзлаб, амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан шукрона бажо келтириб, хайрихоҳлик билан яшаш, фуқароларга, айниқса, ўсиб келаётган баркамол авлодга бизнинг халқимиз ва миллатимизга хос бўлган қадриятларни етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида табиялаш лозимлигини алоҳида қайд этди.
Тўкин дастурхон атрофида нуронийлар Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилиб, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, дуога қўл очдилар. Бундай хайр-эҳсон тадбирларининг фазилатлари, одамларнинг бир-бирига меҳр-оқибати мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
Тадбир жараёнида барча иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари фаоллари ва республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram