ИНСОН МАНФААТИНИ ҲИМОЯЛАШ “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ!
2024-09-24 17:03:47 125
Инсон манфаатини ҳимоялаш “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимларининг асосий вазифаси!
Инсон қадри ва манфаати барча нарсадан устун бўлган мамлакатимизда ҳар бир фуқарога алоҳида эътибор кўрсатиш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ва нуронийларни ҳимоялаш бўйича алоҳида яхлит тизим яратилган бўлиб, ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилган “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мана шу тизимнинг ажралмас узви ҳисобланади.
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сўх туманида ҳам мазкур тизимнинг фаолияти йўлга қўйилди ва марказ ходимларининг асосий фаолияти фуқаролар манфаатини ҳимоялаш, уларга ҳар жабҳада амалий кўмак ва ёрдам беришдан иборат. Буни марказ ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлардан ҳам кўришимиз мумкин.
Марказ раҳбари Сайидали Темиралиевнинг маълумотига кўра, тумандаги маҳаллаларда яшовчи барча ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногинронлиги бўлган, кекса-нуронийлар ва якка-ёлғиз яшайдиган ватандошларимизга марказ томонидан ижтимоий ходимлар бириктирилган. Бугун марказ ходимлари бевосита раҳбарнинг бошчилигида Сариканда маҳалласида бўлиб, мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларида бўлиб, улар ҳолидан хабар олдилар ва уларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганган ҳолда амалий кўмак кўрсатиш учун чора-тадбирлар режаси белгиланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram