Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА АҲОЛИНИ БИЗНЕСГА ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ИЛҲОМЖОН ТОЖИБОЕВНИНГ МУРОЖААТИ

×

 2024-09-23 16:37:23    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича Сўх тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевнинг

МУРОЖААТИ



Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!



Туманимизда янги иш ўринларини ташкил қилишда молиявий инструментлардан кенг фойдаланилади. Кредит маблағлари ажратишни ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда тадбиркорлик лойиҳаларни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашга 217,2 миллиард сўмдан ортиқ кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.


Шундан, саноат тармоғига 76 миллиард сўм, қишлоқ хўжалигига 75 миллиард сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 53 миллиард сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари, тадбиркорлик қилиш истагидаги аҳолига 13,2 миллиард сўм “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ва ишсиз ижтимоий дафтарларда турган фуқаролларга 900 миллион сўм субсидиялар ажратилади.


Туманимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари (жами 3 та шундан, 1 та филиал ва 2 та банк хизматлари марказлари ёки офислари) томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 48 миллиард 225 миллион сўмлик кредитлар ажратилди.  Шундан, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 364 нафар аҳолига 7 миллиард 791  миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 560 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.


Бизнесни ривожлантириш банки хисобидан ташаббускорларга ҳар бир маҳаллалардан камида биттадан лойиҳаларга гаров таъминотисиз 100 миллион сўмгача кредит ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 27 та маҳаллалардан (маҳаллалардан 1 тадан – 6 тагача лойиҳалар) 118 та микролойиҳалар учун 10 миллиард 40 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди.


Шунингдек, йил якунигача ҳар бир маҳаллалардан камида 5-6 тагача етказишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз. “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида доимий даромадга эга бўлмаган ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун банклар томонидан 17 миллион сўмгача бўлган миқдорда 50 нафар фуқароларга 85 миллион сўм кредитлар (микрокредитлар) ажратилди.


Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “Сайҳунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари асосида иш олиб борилмоқда.


“Сайҳунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари бўйича ҳар бир маҳалладан 50 та жами 1 350 та хонадонлар танлаб олинган. Уларни йил якунигача 60-70 миллион сўмгача йиллик даромадини ошириш белгилаб олганмиз. Бунда асосий эътиборни ҳар бир маҳалладан 1-босқичда оғир тоифадаги (даромади 1 миллион сўмдан кам), ишлашга иштиёқи бор 5-7 тадан жами 151 та хонадонлар танлаб олинди, 151 та хонадонларга (3 талик пакет – иссиқхона, чорва-парранда ва асалари) кўмак берилди.


Бунинг ҳисобига, 530 нафар аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. (томорқадан олаётган даромади 60-70 миллион сўмга, жон бошига ойига ўртача 1,5-2 миллион сўмга етказилади).




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram