СЕКТОР БИНОСИДАГИ ЎҚУВ МАРКАЗИДА ТАДБИРКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
2024-09-21 17:36:56 115
Сектор биносидаги ўқув марказида тадбиркорлик йўлга қўйилмоқда
Ҳудудларда аёллар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан 1-сектор биносида ташкил этилган тикувчилик ва пазандачилик ўқув курслари бугун ушбу сектор хотин-қизларига яна эшикларини очди.
Сектор биносида ташкил этилган ўқув марказида олиб бораётган ишлар билан танишиб, хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш ва даромад олишга рағбатлагтириш бўйича амалий ишларни йўлга қўйган туман ҳокими ҳудуд аёлларига уларнинг манфаатдорлигини оширишга доир фойдали тавсиялар берди.
Пазандачилик ўқув марказида малака ошираётган хотин-қизлар ва аёллар бугунги кунда нон ва патирлар пиширишмоқда. Эндиги мақсад пиширилган ва тайёрланган нон маҳсулотларини сектор негизида ташкил этиладиган савдо нуқтасида аҳолига тортиқ қилишдан иборат.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram