СЎХ ТУМАНИДАГИ УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИГА ҲАМ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИЛАДИ
2024-09-21 17:30:49 118
Сўх туманидаги уй хўжаликларига ҳам қуёш панеллари ўрнатилади
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб ҳудудлардаги уй хўжаликларида кичик қувватли қуёш панелларини (умумий қуввати 50 кВтгача) ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастурини амалга ошириш бошланади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Тасдиқланган режага кўра, 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонларида кам қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатиш режалаштирилган.
Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1000 сўмдан субсидия ажратилади.
Ушбу йўналишда Сўх туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилаётир. Сўх туман прокуратураси томонидан аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиш мақсадида 21 Квтли қуёш панеллари олиб келиниб, ҳозирда ушбу энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram