БИЛАСИЗМИ?
2024-09-21 17:25:12 127
Биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 13 августда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир айрим масалалар тўғрисида"ги 1365-сонли қарори қабул қилинган.
Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ сайлов комиссияларининг аъзоларига бир марталик компенсация миқдорлари қуйидаги миқдорларда тўлаб берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари;
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 баравари;
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссиясининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари;
участка сайлов комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,2 баравари;
участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари;
участка сайлов комиссияларининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,7 баравари миқдорида амалга оширилади.
Компенсация тўловларини амалга ошириш сайлов кунига 3 кун қолганга қадар тўлиқ таъминланади.
Бугунда кунда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 1 050 000 сўмни ташкил қилса, 2024 йил 1 октzрбдан 1 155 000 сўмни ташкил қилади.
Иброҳимжон Ахматов – “Инсон” ижтимойи хизматлар маркази психологи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram