ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ НЕЧИ СОАТГАЧА ДАРС БЕРИШИ МУМКИН?
2024-09-20 17:32:21 111
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ НЕЧИ СОАТГАЧА ДАРС БЕРИШИ МУМКИН?
САВОЛ: Саволим шундан иборатки, мен ММИБДУ лавозимида, 0.5 ставка мактабда ишлайман, қонун доирасида неччи соат дарс беришим мумкин, ҳозирда мени қўшимча 10 соат ўриндош қилиб белгиланган, шу тўғрими?
ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.
Шунингдек, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 23-бандига кўра умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлига ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатига кирилган мезонлардан бири ҳисобланади.
Мактбларда халқ таълими муассасасининг раҳбар ходимлари10 соатгача бўлган миқдорда дарс бериши мумкин.
Ўктамжон Эргашев – Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram