СЎХ ТУМАНИДА ТАЖРИБА АСОСИДА ЯПОН ЧОЙИ ЕТИШТИРИЛИШИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
2024-09-20 17:19:58 107
Сўх туманида тажриба асосида япон чойи етиштирилиши йўлга қўйилмоқда
Сўх туманида етиштирилаётган доривор ўсимликлар, айниқса, заъфарон ўсимлиги бугун жаҳон бозорига чиқарилмоқда. “Сўх Шафран экспорт” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Рашоджон Одилбоев томонидан айнан экспорт масалаларида Қувайт ва Польша давлатларида бўлиб келгани оламшумул воқеа ҳисобланади.
Сўх тумани Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 12 гектар ер майдонида “Сўх Шафран экспорт” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан дастлабки 5 га ер майдонида шафран доривор ўсимлиги етиштирилиб қадоқланмоқда. Корхона томонидан жорий йилда 20 килограмм маҳсулот олиниши ва экспорт қилиниши юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун корхона томонидан янги лойиҳа устида иш олиб борилаётир. Тажриба асосида мазкур кооперативда Тошкент давлат Аграр университети ҳамкорлигида япон чойини етиштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Дастлабки экилган 100 туп кўчатдан 90 таси бехато ўсгани Сўх туманида чой етиштиришга ҳам қулай шароит борлиги бунга ёрқин мисол бўла олади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram