ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАШНИНГ САМАРАСИ ОРТИБ БОРМОҚДА
2024-09-20 17:17:27 115
Оталиққа олинган ёшлар билан манзилли ишлашнинг самараси ортиб бормоқда
Шу йилнинг 12-январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлат раҳбари ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, масъулларга мазкур йўналишда бажарилиши лозим бўлган бир қатор муҳим топшириқлар берган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш йўлида Сўх тумани прократураси томонидан ўзларига бириктирилган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашувлар ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Прократура тизимига бириктирилган 4та маҳалладаги оталиққа олинган ёшлар иштирок этишди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram