СЎХ ТУМАНИДАГИ ТОШЛОҚ ЕРЛАРДА ПИСТА ПАРВАРИШИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
2024-09-19 16:25:29 119
Сўх туманидаги тошлоқ ерларда писта парвариши йўлга қўйилади
Сўх тумани иқлими мева ва сабзавотларнинг барча турини етиштиришга жуда мос ва қулай ҳисобланади. Шунинг учун, туманда қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлардан самарали фойдаланиш учун амалий ишлар қилинмоқда.
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар Риштон туманида писта парваришини йўлга қўйган Қодиржон Қосимовни туманга таклиф этдилар. Асосий мақсад Жавпая массивида ҳам пистазор ташкил этиш. Массивдаги 70 гектардан ортиқ бўш ерлар ва адирликлар тадбиркорга кўрсатилди.
Мутахассис Қодиржон Қосимов кўрсатилган ерлар билан танишиб, писта кўчатлари экиш учун ер майдонлари ва табиати жуда мос келишлигини таъкидлаб пистазорларни ташкил этиш учун яқиндан ёрдам беришни маълум қилди. Шуниндек, мутахассис писта кўчатларини етиштириш учун Жавпаядаги бўш турган иссиқхоналар кулай эканлигини ҳам қайд этди.
Писта етиштириш тажрибасини ўрганиш ва парваришлашни ўзлаштириш мақсадида туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Риштон туманида ҳам бўлишди. Тадбиркор Қодиржон Қосимов писта плантациясидаги етиштирилаётган кўчатлар ва пистазордаги янги навлар ҳақида маълумот берди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram