ДЕМУРСАД МАҲАЛЛАСИДА ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА
2024-09-19 16:21:53 110
Демурсад маҳалласида қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш мақсадида амалий ишлар қилинмоқда
4-сектор ҳудудида жойлашган Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга доир амалий ишлар қилинмоқда. Халқ манфаатини кўзлаб қилинаётган қурилиш ишлари демурсадликларга қувонч бағишламоқда десак, муболаға эмас.
Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг маълумотига кўра, бугунги кунда Демурсад маҳалласидаги энг катта қурилиш майдони – маҳалланинг сел йўли қурилиши ҳисобланади. Инвестицион дастур асосида “Сўх тумани Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Демурсад” сел йўлини таъмирлаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш” лойиҳасига 2 миллиард 300 миллион сўм маблағ ажратилган.
Шунингдек, маҳаллада махсус қарор асосида электр таъминоти тизими ҳам яхшиланмоқда. Демурсаддаги “Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3,6 километр электр тармоқларни таъмирлаш ва 1 дона ТП-160 ўрнатиш” лойиҳасининг умумий қиймати 608 миллион сўмни ташкил этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram