Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-09-19 16:17:31    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи иштирокида сайёр қабул ўтказилди

 

Бугун Ровон маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Зоҳиржон Акрамов иштирокида Сўх тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, вилоят бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва туман бўлими мутасаддилари ҳам қатнашди.

 

Сайёр қабулга келган фуқаролар вилоят пенсия жамғармаси бошлиғига муаммо ва камчиликлари хусусида мурожаат этдилар. Нафақахўрларни ижтимоий ҳимоялаш, олинаётган нафақа миқдорини белгиланган тартибга доир ва қонун доирасида қайта ҳисоблаш масалалари мурожаатлар асосини ташкил этди.

 

Сайёр қабул жараёнида иштирокчиларга Зоҳиржон Акрамов томонидан пенсия ҳисоблаш усули, ижтимоий солиқларни тўлаш тартиби, пенсия тайинлаш, пенсия миқдорига устамалар ва қўшимчалар белгилаш, ёшга доир пенсия тайинлаш, ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг иш стажи ҳисобини юритиш ва пенсия тайинлаш механизми ҳақида маълумотлар ва қонучиликдаги янгиликлар хусусида тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида иштирокчиларга тизимга доир янгиликлар хусусидаги тарқатма материаллар тақдим этилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram