ШИФОБАХШ НАФАС ОЛИШ
2024-09-19 16:15:04 106
Шифобахш нафас олиш
Ҳамма кўникканидек кўкрак соҳаси эмас, балки қорин билан, аниқроғи диафрагма билан нафас олиш тўғридир. Бу усул кўкрак билан нафас олишга қараганда қонни кислород билан кўпроқ тўйинтиради, қорин бўшлиғи аъзолари ўзини ўзи массаж қилишига ёрдам беради, ичаклар перистальтикаси (керилиши ва сиқилиши)ни яхшилайди, шунингдек, асабни тинчлантирувчи таъсирга эга.
Ушбу шифобахш нафас олишни ўзлаштириш учун қоринни ҳаво шарчаси деб тасаввур қилиб, уни бир неча маротаба оҳиста шиширишга ва яна ўз ҳолига қайтаришга урининг. Бу машқни ётган ҳолатда бажарган маъқул, шуниси қулайроқ. Кейин эса аста-секин ўтирган ва турган ҳолатга ўтиш мумкин. Агар бу усулни тез-тез такрорлаб турсангиз, тўғри нафас олиш одатга айланади ва организм саломатлиги яхшиланади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram