Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

25 октябрь - ички ишлар идоралари ходимлари куни

×

 2019-10-25 20:11:41    133

PDF yuklash
Chop etish


            Жаннатмонанд юртимизнинг қай бурчига назар солманг, бунёдкорлик ишларига, халқимизнинг яратувчилик меҳнати билан бандлигига гувоҳ бўласиз. Оқшомлари юртдошларимиз истироҳат боғларида, сайилгоҳларда бехавотир сайр этиб юрганини кўриб қувонасиз. Буларнинг барчаси мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик шарофатидан. Гўзал диёримизда тинчлик-осойишталик ҳукм суриши, ҳуқуқ-тартибот таъминланишида ички ишлар органларининг муносиб ҳиссаси бор. 

      Тинчлик ва осойишталикни халқимиз қанчалик қадрласа, шу неъматлар туфайли хотиржам ва фаровон ҳаёт кечираётган бўлса, уларни асраш, барқарорликни таъминлаш давлатимизнинг бош мақсадларидандир. Бу йўлда барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқаро миқёсдаги “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси”да доим юқори ўринни (2017 йил 2-ўрин) забт этиб келаётир. Бунда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизими замон талаблари даражасида такомиллаштирилаётгани ҳамда соҳа ходимларининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни фидойилик билан бажараётгани алоҳида ўрин тутмоқда.

            Бугун юртимиз узра байрам шодиёнаси кезмоқда. Республикамизда 25 октябрь куни ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таъбири билан айтадиган бўлсак - "Ҳар бир одам яхши инсон бўлиши мумкин, лекин яхши ички ишлар органи ходими бўлолмайди". Дарҳақиқат, ушбу касб соҳиблари зиммасига жуда масъулиятли вазифа юкланган. Жамиятда эл-юрт осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, қонун усeтворлигини барқарор таъминлашдек шарафли вазифа эгаларидирлар ушбу соҳа ходимлари.

            Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда соҳада олиб борилган ислоҳотлар самараси ўлароқ ички ишлар идоралари ходимларининг аҳоли ҳамда ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланди. Маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, маҳалла посбонлари бир бинода, ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бораётгани жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ижобий самара бермоқда. Мавжуд 3 минг 788 милиция таянч пунктининг деярли барчасида фан ва спорт тўгараклари, кичик бизнес шохобчалари, замонавий спорт майдончалари фаолият кўрсатмоқда. Бу маҳаллалар муҳитининг тобора соғломлашишига ижобий таъсир кўрсатаётир.

            Қайд қилиш лозим, вилоятимизнинг чекка тумани - Сухда ҳам ушбу соҳа вакиллари аҳоли тинчлиги ва осойишталигини сақлашда жонкуярлик кўрсатиб меҳнат қилишаётир. Бугун ички ишлар ходимларининг жиноятчиликни олдини олиш мақсадида олиб бораётган самарали меҳнатлари ўз натижаларини бермоқда. Бу йўналишда маҳалла институти ва бошқа дахлдор идоралар билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик муҳим аҳамият каб этмоқда. Қилинаётган барча иш ва самарали фаъолият бир эзгу мақсад - халқимиз фаровонлигига қаратилган.

            Бугун халқимиз ички ишлар идоралари ходимларига ишонч кўзи билан қарашаётир. Бу эртанги нурли келажакка билдирилган ишончдир. Ана шу ишончни оқлаш, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз осойишталиги йўлида меҳнат қилиш ички ишлар ходимларининг муқаддас бурчидир. Ички ишлар органларига оид янги қонун асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид фаолияти янада кучайтирилмоқда. Ишончимиз комилки, соҳа ходимлари бу йўлда доим фидойилик билан хизмат қилишади.

            Касб байрамингиз муборак бўлсин, халқ тинчлигининг посбонлари!