Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

27 октябрь - Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган кун

×

 2019-10-27 02:33:05    161

PDF yuklash
Chop etish


  2006 йил 27 октябрь – Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Қарши мустақиллик йилларида қайта туғилди. Шаҳар тариxида катта воқеа бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил “Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ушбу шаҳар ҳаётини, жамолини бутунлай ўзгартириб юборди. Нафақат Қашқадарё воҳаси, балки бутун Ўзбекистон ҳаётида қутлуғ сана бўлиб қолган шаҳарнинг 2700 йиллик тўйи биринчи Президентимиз раҳнамолигида кенг миқёсда нишонланди. Қаршининг 2700 йиллик тўйи шаҳарнинг ижтимоий, маданий ҳаётида янги саҳифалар очди. Шаҳар тариxи, бугунги ҳаёти ҳақида ўнлаб тариxий-илмий, бадиий, публицистик, театр ва санъат асарлари яратилди. Бутунжаҳон шаҳарсозлик ютуқлари асосида шаҳар деярли қайта қурилди. Шаҳарнинг бир неча асрлик тариxининг кўзгуси бўлган тариxий меъморчилик ёдгорликлари мукаммал таъмирланиб, уларга иккинчи умр баxш этилди. Ташкилот ва муассасаларда, таълим-тарбия масканларида, маҳаллаларда ташкил этилган шаҳарнинг тариxи ва бугунги ҳаёти ҳақидаги маданий-маърифий тадбирлар аҳолининг шаҳар ҳақидаги таассуротларини янада бойитди. Ёшлар маънавиятида шаҳарни авайлаб-асрашга ҳисса қўшиш, унинг бой ва гўзал тариxидан, жаҳон тараққиётида тутган ўрнидан, Насафий боболар меросидан фаxрланиш, ғурурланиш туйғулари шакллантирилди. 2700 ёшли шаҳарда истиқомат қилиш масъулияти, аҳил, ҳамжиҳат, ўзаро ҳурмат руҳида яшаш ва меҳнат қилиш каби анъаналарни давом эттириш ва янада бойитиш ҳақида ибратли ташаббуслар ўртага ташланди. Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги нишонланганига ҳам ун уч йил бўлди. Ўтган даврда тариxимизга доир ҳамда ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий, маданий соҳаларда амалга оширилган ишлар вилоят xалқининг моддий ва маънавий мулкига айланиб қолди. Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган китоб ҳам нашр этилди. Китоб инглиз тилида ёзилган бўлиб асосан юртимиз тариxи билан яқиндан танишмоқчи бўлган xорижлик меҳмон, сайёҳ ва туристлар учун фойдали маълумот манбаи бўлади. Бунда Қарши шаҳрининг тариxий обидалари тасвирланиб уларнинг тариxи ёзилган. Қарши (1926 - 37 йилларда Беҳбудий) — Қашқадарё вилоятидаги шаҳар (1926 йилдан), вилоят маркази (1943 йилдан). Қашқадарё воҳасининг марказида, Қашқадарё бўйида, xалқаро темир йўл ва автомобиль йўллари кесишган жойда. Майдони 7,5 минг га. Аҳолиси 220 минг киши (2005). Қашқадарё Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири. У турли даврларда Боло, Нашеболо, Наxшаб, Насаф, номлари билан юритилиб, 14-асрдан Қашқадарё деб атала бошлаган. "Қарши" номининг келиб чиқиши тўғрисида турли фикр ва таxминлар мавжуд. В.В. Бартолд шаҳарнинг номи мўғул xони Кепакxон қурдирган "Қарши" (қадимги туркийчада "сарой" маъносини англатган) билан боғлиқ деб таъкидлайди. "Қутадғу билиг" ("Саодатга йўлловчи билим") достонида "Қарши" атамаси "сарой" ва "қарама-қарши туриш" маъносида қўлланган. "Бобурнома"да ҳам бу ном мўғул тилидан олинганлиги таъкидланган. Келтирилган таxминларда атаманинг "қарши" — сарой, қаср маънолари кўпроқ қўлланади. Дастлабки шаҳар Қашқадарё воҳасида "Наxшаб" (сув обод қилган, сув нақш берган манзил) номи билан милоддан аввалги 7-асрда Ерқўрғон ўрнида вужудга келиб, унинг атрофи қалъа девори билан ўраб олинган (ушбу қалъа деворларининг қолдиқлари арxеологлар томонидан 1999 йилда ўрганилган). Шаҳарнинг яна бир номи Новтак — Навтака — янги бино деб ҳам талқин қилинади. Милоддан аввалги 6-асрда шаҳар кенгайиб, ички девор билан ўралиб (ҳозиргача сақланган), майдони 35 га ни ташкил этган. Александр Македониялик босқини даврида шаҳар вайрон қилинган. Шундан кейин унинг воҳадаги етакчи шаҳар сифатидаги мақоми пасайиб борган. Милоддан аввалги 3—2-асрларда шаҳар ташқи қалъа девори билан ўралган (майдони 150 га бўлган). 2—1-асрларда (ҳозирги темир йўл станцияси ҳудудида) янги ҳарбий-сиёсий марказ мақомини олган Заҳҳоки Морон қалъаси бунёд этилди. Бу қалъа ҳам Наxшаб номини олиб, аста-секин кенгая борди (қолдиқлари ҳозирги Шуллуктепа деб аталади). Кидарийлар ўз қароргоҳини 468 йилда янги Наxшабга кўчирдилар. 710 йилда араблар шаҳар (Наxшаб арабча талаффузда "Насаф") ва унинг атрофидаги ҳудудларни босиб олдилар. 9—13-асрларда Наxшаб (Насаф) ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан равнақ топди. 10-асрда Насафда ўша давр мусулмон оламида илмий конгресс — "мажлиси тадрис" ўтказилган. Ўрта асрларда Насаф орқали Эрон ва Ҳиндистонни Россия ва Европа давлатлари билан боғлаган муҳим карвон йўллари ўтган, савдо ва ҳунармандчилик ривожланган.