Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ифтихор

×

 2019-10-25 22:52:29    105

PDF yuklash
Chop etish


Олимов Маҳбубжон Масуджонович. 28 сентябрь 1988 йили Сух тумани Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида туғилган. 2012 йилда Фарғона давлат олийгоҳининг ҳарбий факультетини тамомлаган. 2014 йидан буён Сух туман ИИБда профилактика инспектори вазифасида ишлаб келмоқда. Ички ишлар органи капитани. Қўйида ёш капитаннинг касб байрами кунидаги дил сўзларини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этамиз.

            Мен ҳам бир неча йиллардан буён ички ишлар сафида туриб, давлатимиз тинчилиги ва осойишталигини сақлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида ҳукуматмиз ва бевосита Президентимиз томонидан белгилаб берган вазифаларни бажариб келмоқдаман. Ҳозирги кунда Сух туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган Ҳушёр ва Себзор маҳалла фуқаролар йиғинида профилактика инспектори сифатида аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқдаман. Ҳозирги кунгача далатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органлари соҳасига доир бир неча қарор ва фармонлар қабул қилинган. Бу ҳужжатлар албатта, соҳани янада ривожланиши ва ислоҳ қилинишида алоҳида аҳамиятга эга. Ушуб қабул қилинган қарорлар асосида менга бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жиноятчиликни одини олиш бўйича бир қатор профилактик ишлар амалга оширилди. Бизнинг ассий вазифамиз жиноятчиликни олдини олиш ва уни жиловлашдан иборатдир. Президентимиз таъбири билан айтадиган бўлсак, жинояткорни жазолашдан кўра, жиноятни олдини олсак, кўзлаган мақсадларимизга эришган ва етган бўламиз. Зеро жиноятдан холи ҳудудда ривожланиш ва тараққиёт бўлади. Олиб борилган профилактик ишлар натижасида жорий йилнинг 10 ойи давомида мен фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳеч қандай жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Агар жиноятчиликни ўтган йилнинг ушбу даври билан қиёсласак, катта натижага эришганимизга гувоҳ бўламиз. Агар ўтган йилнинг шу даврида битта жиноят содир этилган бўлса, бу йили ҳудудда умуман жиноят содир этилмади. Бундан кейин ҳам мутасаддий идора-ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамроқ йўлга қўйиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида профилактик ишларни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

  ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШМОҚ КЕРАК      

      Хуш ниятлар дилларга малҳам,

            Омонликдир энг олий тилак.

            Лекин ёдда тутайлик ҳар дам,

            Тинчлик учун курашмоқ керак.

            Майдон доим мардники бўлган,

            Юраксизлар панада сулган.

            Ким хотиржам, толеси кулган,

            Тинчлик учун курашмоқ керак.

            Момоларнинг дуоси тилда,

            Боболардлан ибрат ол, илло,

            Ғафлат ичра қолмагин асло,

            Тинчлик учун курашмоқ керак.

            Тўйлар тўйга улансин десак,

            Бешикка бек белансин десак.

            Изимдан бахт эргашсин десак,

            Тинчилик учун курашмоқ керак.

  Фурсатдан фойдаланиб, барча ички ишлар органлари ходимларини касб байрамлари билан табриклайман. Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳамиша омад ва бахт ҳамроҳингиз бўлсин!

 

                        Маҳбубжон Олимов - Сух тумани ички ишлар ходими, капитан