Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

FARG’ONA VILOYATI SO’X TUMANI HOKIMINING Q A R O R I

×

 2021-02-22 15:57:11    76

PDF yuklash
Chop etish


 

 

 

 

 

 


FARG’ONA VILOYATI SO’X TUMANI HOKIMINING

Q A R O R I

Rovon shaharchasi 151400. A.Temur kо’chasi 95-uy.Tel (73) 462 50 30.

 

15- феврал 2021yil                                                            -31

 

Сўх туманида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли

бўлган транспорт воситаларини 2021 йилда мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 11 июлдаги
ПҚ-3127-сон қарорига, Вазирлар  Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сон, (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й, 09/17/1010/0461-сон) қарорларига ҳамда туман Ички ишлар бўлимининг 2021 йил 05 январдаги  07-сонли хатига мувофиқ, туманда транспорт воситаларини 2021 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида:

 

Қ а р о р   Қ и л а м а н:

 

1.  Туман Ички ишлар бўлимининг 2021 йил 05 январдаги “Сўх туманида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2021 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида”ги 07-сонли мурожаати ва илова килинган хужжатлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорида 
2018 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари деб аталади), юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияларини юридик шахслар тадбиркорлик субъектларига улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни белгилаган ҳолда босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Сўх туманида жисмоий ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2021 йилда техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга карашли бўлган транспорт воситаларинининг техник қўригидан ўтишнинг
  жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар  бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан - 30 июнгача, иккинчи марта 1 октябрдан - 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

5. Туман Ички ишлар бўлими (Ш.Тўраев),туман худудида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2021 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари, жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари 2021 йилнинг январъ ойидан
31 августига қадар, юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари 1 мартдан – 30 июнга қадар техник кўрикдан ўтказиш топширилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

7. Комиссия аъзоларининг ўртача ойлик маошлари сақланган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ДЙҲХХ) ўз вақтида келишларини таъминлаш соҳага оид малакали мутахасислар ажратиб бериш корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор “Садои-Сўх” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими  ўринбосари С.Мурзоев зиммасига юклатилсин.

 

 

   Туман ҳокими                                             С.Сайидмусаев

 

 

Туман ҳокимининг

2021 йил 30 январдаги

13-сонли қарорига

1-илова

 

 

Сўх туманида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2021 йилда техник кўригидан ўтказиш бўйича комиссия

 

Т А Р К И Б И

 

Ф.И.Ш.

Лавозим вазифалари

Изоҳ

1

Ш.Тураев

Давлат йўл хавфсизлиги хизмати катта инспектори, комиссия раиси

 

2

У.Мамажонов

Туман қишлоқ хўжалик техникалари назоратчиси

 

3

Ш.Орипов

Сўххгидроқурилиш МЧЖ бош механики

 

4

Д.Партобов

Туман АТП-151 МЧЖ бош механики

 

5

М.Девонаев

Туман мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2021 йил 30 январдаги

13-сонли қарорига

2-илова

 

Тумандаги корхона-ташкилотлар тасарруфидаги автомототранспорт воситаларни

2021 йил техник курикдан утказиш

ЖАДВАЛИ

 

Т/р

Хужалик ва ташкилот номи

Буйсунувчи вазирлиги

Ўтиш купи

Ўтказиладиган жой

1

Туман марказий шифохона ва санитария эпидимология бирлашмаси

Соғликни саклаш вазирлиги

02.04.2021

Шифохона автосаройи

2

Кооператив СОХ

Махаллий саноат концерни

03.04.2021

Ширкат автосаройи

 

3

“Сўх” ширкат хужалиги ва туман хокимлиги

Кишлок ва сўв хужалик ваз.

12.04.2021

Ширкат автосаройи

4

МТП

Кишлок ва сўв хужалик ваз.

22.04.2021

Ширкат автосаройи

5

151-автокорхона

Автотранспорт вазирлиги

23.04.2021

Автокорхона автосаройи

6

“Сўхгидрокурилиш” (собиқ 5 А\К)

Сўв курилиш вазирлиги

05.05.2021

Корхона автосаройи

7

“Озод” ширкати

Кишлок ва сўв хужалик ваз.

07.05.2021

Жамоа автосаройи

8

Ватанпарвар ташкилоти

Ватанпарвар жамияти

12.05.2021

Корхона автосаройи

9

Сўх АИБ

Йўл курилиш вазирлиги

18.05.2021

АИБ автосаройи

10

Бизнес мактаби

Олий ва ўрта вазирлиги

21.05.2021

Мактаб автосаройи

11

Сўх газтаъминот

Ўз.Р газтаъминот

26.05.2021

Корхона автосаройи

12

Ситораи тобон МЧЖ

Бошка вазирликлар

29.05.2021

“Сўхгидрокурилиш” саройи

13

Сўх гидро-транс МЧЖ

Бошка вазирликлар

01.06.2021

“Сўхгидрокурилиш” саройи

14

АЁКШлар

Ўзбек нефт холдинг

02.06.2021

151 -автокорхона саройи

15

Сўх йуловчи транс

Автотранспорт вазирлиги

04.06.2021

151 -автокорхона саройи

16

Сўх Чашма

Бошка вазирликлар

08.06.2021

Корхона автосаройи

17

Комунал хужалик бирлашмаси

Бошка вазирликлар

0 9.06.2021

Корхона автосаройи

18

Ободонлаштириш бошқармаси

Сўх йўловчи транс МЧЖ

0 9.06.2021

Корхона автосаройи

 

Эслатма :жадвалда кўрсатилган автосаройларда бошқа корхона, ташкилотлар автотранспорт воситалари шартнома асосида сақланса ушбу жадвалда кўрсатилган куни шу ташкилот билан бирга ўтказилади

 

 

 

Туман ҳокимлиги девонхона мудири                                                       А.Турабоев