Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

4 январь санаси тарихда

×

 2020-01-04 11:33:00    78

PDF yuklash
Chop etish


4 январь 1963 йил - Чилонзор тумани ташкил қилинган кун

Чилонзор тумани (Бунёдкор шоҳ кўчаси, 50)- Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963 йил  4 январда ташкил қилинган.Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди.Туман шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Тошкент вилоятининг Загиота туманлари билан чегарадош. Шимолда Оқтепа канали, шарқда Бўрижар канали, жануби-ғарбда Ўрта Осиё темир йўли бўйлаб Тошкент автомобил халқа йўли ва Бўрижар каналигача давом этган. Майбони 2994 гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдони 1,334минг гектар.Аҳолиси 217,3 минг киши, асосан, ўзбеклар, руслар, шунингдек, татар, корейс, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари яшайди (2009). Кўчалари 258та, асосийлари- Бунёдкор шоҳ кўчаси, Муқимий, Чўпонота, Гавҳар, Чилонзор, Кичик халқа йўли, Лутфий, Қатортол. Ҳудудда Чилонзор Э,М, 1-10, 16-20, 20а мавзелари ва 49та маҳалла мавжуд. Ҳудудидан Новза, Чўпонота, Ботирма, Катта Қаъна, Бўрижар, Оқтепа, Анҳор ва бошқа каналлар оқиб ўтади. Ҳудудида 4172қўшма, кичик ва ҳусусий корхоналар, 42 саноат корхонаси, кўрлар жамиятининг ишлаб чиқариш комбинати, “Реле ва автоматика”, “Алгоритм” корхоналари, электр рўзғор буюмлари заводлари, чой фабрикаси, тўқимачилик корхоналари, “Ўзбекқоғозтаъминот” ва бошқалар ишлаб турибди; лойиҳалаш институтлари, конструкторлар бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Г.В.Плеханов номидаги Россия академиясининг  Тошкентдаги филиали, 36 умумий таълим мактаби, 4академик лицей, 15 касб-ҳунар коллежи, 62 мактабгача таълим муассасаси, 6 касалхона, 3 диспансер ва 8 та поликлиника бор. Аҳолига 2500 дан зиёд савдо шохобчаси, 120дан зиёд умумий овқатланиш жойлари, 338 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, Чилонзор буюм бозори, 3 ихтисослашган ва 1 деҳқон бозори хизмат қилади. Муқимий номидаги мусиқа ва драма театри, Давлат мусиқали комедия(оперетта) театри, Гагарин номидаги кинотеатр, Ўзбекистон миллий боғи, Ғофур Ғулом  номидаги маданият ва истироҳат боғИ, “Истиқлол” саройи ,2 музей, 2 маданият уйи фаолият кўрсатади. 3 спорт  мажмуаси, 35 спорт зали, 200га яқин спорт майдончаси, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор.

Тумандаги баъзи жойлар Тошкент тарихи билан боғлиқ. Чилинзор Оқтепаси, Хирмонтепа, Мозортепа археологик ёдгорликлари (5-8-асрлар, 10-11-асрлар), Абулқосим мадрасаси, Хайробод Эшон мажмуаси каби республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар туман ҳудудида жойлашган.

4 январь 1997 йил - фахрий унвон таъсис этилган кун

1997 йил  4 январь-“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ҳодими” фахрий унвони таъсис этилди. 

2. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 64-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 1-модда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2) Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
3) Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифлари «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвонининг кўкрак нишони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги тавсиф билан тўлдирилсин: