Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус ижроси – соғлом келажак гарови

×

 2019-12-07 14:59:38    588

PDF yuklash
Chop etish


          Ташаббус ижроси – соғлом келажак гарови       

         Президентимизнинг белгилаб берган бешта ташаббуслари бугунги кунда Сух туманида амалга татбиқ этилиб, ёшларнинг ҳақли равишдаги хурсандчилигига сабаб бўлмоқда. Зотан, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича қабул қилинган ушбу ташаббус узининг дозарблиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган эътибордан бугун Сухлик ёшлар ҳам баҳраманд бўлишаётир. Спортнинг футбол тури барчанинг севимли машғулоти ҳисобланади. Бугун туманда ташкил этилган мини-стадионларнинг сони яна биттага кўпайди. Туманда фаолият олиб бораётган “Сўҳроби Достон” оилавий корхонаси таркибида футбол учун мўлжалланган янги мини-стадион барпо этилди. Корхона раҳбари Абдухаллоқ Каримовнинг сўзларига кўра, унинг фарзандлари – Далер, Сўҳроб, Санжар, Жасур Каримовлар бутун куч-ғайратларини тадбиркорликка йўналтиришган ва мини-стадионнинг бунёд этилиши ҳам тадбиркорнинг фарзандлари лойиҳасидир.

         Туманнинг янги иқтисодий минтақасида барпо этилган бу иншоот учун салкам 200 миилион сўм маблағ сарфланди. 22 га 42 метр ўлчамда бунёд этилган бу футбол майдони бугун ёшларнинг севимли жойига айланиб улгурди. Туман ҳокимлиги томонидан бу мақсадга 10 сотих ер ажартиб берилди.

         Мини-стадионнинг очилиш маросимида иштирок этган Сух тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва барча тадбир қатнашчилари Президентимизнинг олиб борилаётган сиёсати ҳақида гапириб, туманда энди ўз футбол командаси бўлишлигини қайд этиб ўтишди. Мини-стадионнинг рамзий лентаси нуроний отахонлар томонидан қирқилиб, ёшларга топширилди. Худди шу куни бунёд этилган янги мини-стадионда футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Бу майдондан ғалабалар сари олға интиладиган ёшлар етишиб чиқишига ишонамиз.Зотан, спортга берилаётган эътибор ва унинг ривожланишига қилинаётган ғамхўрлик нурли келажак гаровидир.