Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

×

 2019-12-05 10:52:44    76

PDF yuklash
Chop etish


                   МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

         "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги "Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида"ги 291-сон қарорига асосан 2019/2020 ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида ўқиш ҳамда 2020 йилги чақирув мавсумида муддатли ҳарбий хизматга кетиш истагини билдирган чақирилувчиларни 2019 йил 10 август кунидан 2020 йилнинг 10 февраль кунига қадар Сух тумани мудофаа ишлари бўлимида танлов тадбирлари ўтказилади.

         Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби уч босқичда амалга оширилади:

         1. Умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топшириш:

- турникда тортиниш

- метрга югуруш

- 3000 метрга югуриш

         2. Касбий танлов ўтказиш:

         Компьютердан фойдаланган ҳолда бериладиган саволларга тўғри жавобларни белгилаш. (саволлар умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва чақирилувчиларнинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар асосида)

         3. Якка тартибда суҳбат ўтказиш:

         Ўзбекистон тарихи, Амир Темур (тузуклари) ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир ҳамда муддатли ҳарбий хизматга бориш сабабини, етакчилик фазилатлари, ақлий қобилияти ва бошқа муҳим профессионал хусусиятларини аниқлаш орқали амалга оширилади.

         Танловда Сух туманида яшовчи 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган ҳарбий хизматни ўтаманган фуқаролар қатнашишади.

         Ҳарбий хизматга чақирув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрель кунидаги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 291-сонли Қарори қабул қилинган.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291-сонли “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда Сух тумани ҳокимининг “Чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарорига асосан Сух туман мудофаа ишлари бўлимида 2020 йилги чақирув мавсумига муддатли ҳарбий хизматга чақириладиган чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирлари 2019 йил 10 августдан 2020 йилнинг 10 феврал кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

         Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафини соғлом, билимли ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан муддатли ҳарбий хизматни ўташга тайёр чақирилувчилар билан бутлаш мақсадида Сух туман мудофаа ишлари бўлимида чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, касбий танлов ва якка тартибда суҳбат ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.

         Ҳурматли чақирилувчилар Сизларни, Ватанимиз олдидаги ўз йигитлик бурчингизни сидқидилдан бажаришда Сух туман мудофаа ишлари бўлимларига мурожат этишингиз сўралади.

         Ҳурматли туманимиз ёшлари!

         Ҳурматли чақирилувчилар! Сизларни, Конституциямизнинг 52-моддасида белгиланган, Ватанимиз олдидаги йигитлик бурчингизни бажаришга чақирамиз.

         Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган барча чақирилувчилардан Сух туман мудофаа ишлари бўлимига шахсни тасдиқловчи хужжат билан келишлари сўралади.

         Тоҳир Жалилов – Сух туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник