Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларга бепул шағал тўкиш ишлари давом этмоқда

×

 2019-12-03 14:29:21    62

PDF yuklash
Chop etish


         Маҳаллаларга бепул шағал тўкиш ишлари давом этмоқда  

         Обод юртга тўйлар, тантаналар ярашади. Юрт обод бўлса, хонадон тинч, равнақ ва тараққиёт давлатнинг мезони бўлиши табиий ҳол. Айтиш лозим, ўтаётган йилнинг шу муддати давомида Сух туманида ободончилик йўлида кўп ишлар, хайрли амаллар бажарилди.

         Қиш мавсуми бўлишига қарамасдан, бугун туманда ободончилик ишлари янада авж олган. Туман ҳудудида, айниқса, маҳаллаларда кўча ва гузарларни шағаллаштириш ишлари айни авжига чиққан палла ҳозир. Туманнинг Девайрон ва Умбара маҳаллаларида шағаллаштириш ишлари биринчи бўлиб бошланган бўлса, бугун бу хайрли амал туманнинг Навобод, Сариканда, Шарқобод, Қалъача маҳаллаларига кўчган. Девайрон ва Умбара маҳаллаларида аллақачон шағаллаштириш ишлари охирига етиб, қолган маҳаллаларда ҳам бу иш уюшқоқлик билан олиб борилаётир. Туман миқёсининг 72 километрдан ортиқ ҳудуддаги масофаси шағаллаштириш дастурига киритилган.

         Туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Адҳамжон Аппоновнинг маълумотига қўра, бугун туманнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шағаллаштириш ишлари олиб борилди. Дастурга киритилган кўча ва гузарларга шағал тўкиш ишлари бажарилди. Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, шағал тўкиш ишлари бепул амалга оширилиб, аҳоли ўзлари ҳашарлар ташкил этиб, шағални ёйиш ишларини ижро этишмоқда. Ҳамма хурсанд: чунки уларга шағал бепул етказиб берилаяпти. Бу эътибордан фақат ва фақат мамнун бўлиб, маҳалла аҳли ўз миннатдорчилик сўзларини ташаббускорларга илиқ ўзгача меҳр ила баён этишаётир.

         Бугун Офтобрў ва Қалъача маҳаллаларида шағал тўкиш ишлари олиб борилиши натижасида маҳаллалардаги 1095 метрдаги йўллар шағаллаштирилди ва ушбу мақсад учун жами еттита техника сафарбар этилди. Шағаллаштириш ишлари туман миқёсида жадаллик билан давом этаяпти.