Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда сайловларга тайёргарлик қандай?

×

 2019-12-03 14:05:41    78

PDF yuklash
Chop etish


                   Сухда сайловларга тайёргарлик қандай?

         Жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларга бир ойдан кам вақт қолганлигига қарамасдан ҳудудларда фуқароларга бу ҳақда кенг тарғибот қилиш ва сайловчиларни фаол иштирок этишларини таъминлашга қаратилган тарғибот ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Хусусан бу борада маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳудудлардаги катта йўллар ва аҳоли гавжум жойларда тарғибот усуларидан фойдаланишга умуман эътибор қаралтилмаяпти.

         Шунга кўра, ҳудудларда ташкил этилган участка сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш мақсадида юқорида кўрсатилган топшириқларни бажариш, шунингдек, участкалар сайлов комиссиялари биноларини  берилган тавсия ва кўрсатмалар асосида ташкил этиш мақсадида Сух тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гурўҳ ташкил этилди ва ташкил этилган ишчи гурўҳ аъзолари томонидан ҳақиқий вазият текширилмоқда.

         Бугун бевосита туман ҳокими Фаррух Усаров томонидан тумандаги бир қатор сайлов ўтказувчи сайлов участкалари фаолияти ўрганилди ва ўрагниш жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланиб, аниқланган камчbликларни бартараф этиш учун зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек, текшириш натижасида аниқланган кўп камчиликлар жойида бартараф этилди.


         Туман ҳокими бугун бевосита тўртинчи сектор ҳудудидаги участка сайлов комиссиялари фаолиятини корхона ташкилотлардан бириктирилган вакиллар билан ўрганди. Ўрганиш жараёнида тумандаги 425, 427, 428, 429, 430, 433, 434, 435, 437, 438, 1036, 436,  шунингдек, 882 ва 903-ёпиқ сайлов участкалари фаолияти кўздан кечирилди. Ўрганишдан асосий мақсад камчликларни аниқлаш ёки мутfсаддийларга нисбатан чора кўриш эмас, балки аниқланган камчилик ва муаммоларни жойида бартараф этишдан иборат. Айтиш лозим, туман миқёсида ташкил этилган барча участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси томонидан берилган тавсия ва кўрсатмалар асосида фаолият олиб боришаяпти. Ўрганиш жараёнида асосан участка сайлов комиссияларида ўрyнатилган тартибда бўлиши лозим бўлган давлат байроғи (бинонинг устида ва ичида), давлат герби, участка тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳа, стационар - кичкина ва катта ҳажмдаги сайлов қуттиси, кўчма сайлов қуттиси, ёритиш тизими ва ёзув анжомлари бўлган кабиналар, имконияти чекланган шахсалар учун махсус кабина, зарур мебеллар, оргтехника воситалари ҳамда узлуксиз интернет алоқаси, ҳамда ёнғинга қарши курашиш воситалар кўздан кечирилди. Қайд қилиш лозим, юқорида кўрсатилган зарур бўлган воситалар барча сайлов участкаларида борлиги аниқланди. Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, ташкил этилган участка сайлов комиссияларида камчиликлар йўқ эмас, бор. Аммо уларни тезда бартараф этиш мумкин. Камчиликлар асосан баъзи бир участкаларнинг кириш ва ё чиқиш қисмида ёртиш тизими тўлиқ таъмин этилмаганлиги, баъзи бир участкаларда сайлов участкаларига олиб борувчи йўлакларнинг таъмирталаблиги, бинонинг кириш қисмига прожектор ўртатилмаганлиги, иситиш тизими тўлақонли ишга туширилмаганлиги, сайловчиларнинг ягона электрон рўйихати охирига етмаганлигида аниқланди. Ўрганиш жараёнининг биринчи кунидаёқ юқорида кўрсатилган аксарият камчиликлар бартараф этилди.

         Туманда жойлашган ҳарбий қисмларда ҳам иккита 882 ва 903-сайлов утказувчи сайлов участкалари фаолият юритишади ва бу участкалар ҳам сиёсий кампанияга тайёр. 903-сайлов участкасида бевосита ҳарбий қисм бошлиғи полковник Ҳаитов Ҳасанбой Қодирович ташаббуси билан она ва бола хонаси ташкил этилганлиги қувонарли ҳол албатта.

    

     Қайд қилиш лозим, бугун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мамалакат тақдирини белгилаб берувчи сиёсий кампания арафасида турибти ва сайловларни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳар биримизнинг асосий мақсадимиз бўлмоғи лозим. Ўрганишлар эртага ҳам давом этади ва биз ўрганишлар жараёнини адолатли ёритишга ҳаракат қиламиз.