Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

3 декабрь куни тарих зарварақларида

×

 2019-12-03 12:00:08    82

PDF yuklash
Chop etish


3 декабрь 1993 йил - Халқаро Ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни

         3 декабрь – халқаро ногиронларниннг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни юртимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланади. Шу куни ҳаста, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олинади. Уларга ҳомийлар томонидан дори-дармонлар, тиббий воситалар, таянч-ортопедия мосламаларидан иборат совғалар топширилади. Турли тадбирлар, хайрия марафонлари, концертлар, бадиий кўргазмалар ташкил этилади. Айни пайтда “Мурувват”, “Саховат”, “Меҳрибонлик уйлари”, махсус мактаб-интернатларда байрам тадбирлари ўтказилади. Юртимизда инсон шаъни ва қадр-қиммати юксак қадрият ҳисобланади. Айниқса, имконияти чекланган болаларнинг ўз тенгдошлари қатори ҳар томонлама ўсиб-улғайишига ҳукуматимизнинг эътибори катта. 1993 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, 1994 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Тиббий меҳнат экспертиза комиссиялари тўғрисида низом”и, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 1995 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг ногиронларни реабилитация қилиш борасидаги чора тадбирлари Давлат дастури тўғрсиида”ги қарорларда шахснинг турмуш фаолияти чекланганлиги унинг ўз-ўзига хизмат қилиш, ҳаракатланиш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз ҳатти-ҳаракатини назорат этиш, шунингдек, ўқиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилияти ёки имкониятини тўла ёхуд қисман йўқотганлигида ифодаланади.

         Мазкур сана ҳар йили юртимизда кенг кўламда нишонланиб, бу борадаги эзгу ишларни яна бир бор сараланади. Айниқса, шу куни ҳаста ва беморлар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар каби меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади.

3 декабрь 1967 йил - Биринчи юрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилган кун

1967 йил 3-декабр Гроте Схур (Жанубий Америка)лик хирург 54 ёшли Лунсу Вашканскийга автохалокатда учраган ёш аёлнинг юрагини биринчи маротаба ўтказган. Бу операция муваффақиятли ўтган бемор 18 кундан сўнг ўпка шамоллаши касаллигидан ўлган. Иккинчи бемор 19 ёшли янги юрак билан яшаган. 1968 йилда 100дан зиёд кишининг юраги бир-бирига ўтказилган. 1980 йилларда бундай жарроҳлик амалиётлари кўплаб қилинган. Барнард кўплаб юрак хасталиклари бўйича мақолалар ёзган.1999йилда Кристан Барнард ўз хайрия фондини ташкил этган, хайрия акцияларини ўтказган. У болалар клиникаларига ва Чернобль авариясидаги жабрланганларга ёрдам берган. Иккинчи жамғармаси “Дунё юраги”-кам таъминланган ҳаёт даражаси паст мамлакатлардаги она-болаларга ёрдам бериш учун тузилган.