Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқни рози қилиш асосий вазифа ва бурчимиздир!

×

 2019-11-30 17:07:49    75

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига таклиф қилинаётган “Сўх туманида ҳудудий секторлар ва ташкилот раҳбарлари томонидан ўйма ўй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал қилиниши, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати” юзасидан

АХБОРОТ

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан жорий йилнинг 1 февралидан Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди.

          Янги тизим талаблари асосида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал қилинишини таъминлаш белгиланган.

 Шунингдек,туман Халқ қабулхонаси бошчилик қиладиган секторлар штаблари аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларни маҳаллалар ва хонадонлар (оилалар) кесимида таҳлил қилиниши, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаларини шакллантирилиши белгиланиб ўтилган.

  Ушбу фармон талаблари асосида Халқ қабулхоналари секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан тегишли халқ депутатлари Кенгашлари мажлисида муҳокама қилиш учун ҳар чоракда ахборот киритилиши ҳамда ушбу ахборот юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилиши белгиланган.

  Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида тумандаги секторлар томонидан юклатилган вазифалар асосида қўйидаги ишлар амалга оширилди:

  1-чи ҳудудий комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор штаби аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мавжуд 2876 хонадонлардан 2760 таси ёки 96 фоизи ўрганилиб чиқилди. Ўрганиш давомида 124 та ўйма ўй юриш орқали муаммолар аниқланди,   ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганишда муаммо аниқланмаган. Аниқланган жаъми 124 та муаммони  120 таси тегишли тизимлар орқали ҳал этилиши таъминланди. Аниқланган 4 та муаммо ечимини топиш мақсадида қисқа ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режалари шакллантириш учун таклиф киритилган.

  Жорий йил туққиз ойи давомида сектор ҳудудидан Халқ қабулхонасига 73 та муроржаат тушди, умумий салмоқнинг 13 фоизини ташкил қилади.Мурожаатларнинг асосий қисмини болалар нафақаси ва моддий ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, турли хизматлардан фойдаланишдаги муаамолар ечими ташкил этади. Ушбу йуналишда секторда аҳоли даромададларини ошириш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастуридан кенг фойдаланиш мақсадида тижорат банклари орқали 1.047  млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, турли ташкилотлар орқали 52 нафар фуқаро янги иш ўрин билан таъминланди. Лекин амалга оширилган ушбу тадбирлар мавжуд муаммолар ечимини тулиқ таъминлай олмайди. Утган йилнинг шу даврига нисбатан сектор кесими бўйича Халқ қабулхонасига тушган мурожаатлар 2.2 бараварга камайган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонасига мурожаатлар тушумининг кескин камайишига таъсир кўрсатилган асосий омил сектор раҳбари томонидан сектор ҳудудида бевосита мулоқот асосида амалга оширилган оммавий қабулларнинг тизимли ўтказилиши ҳисобланади.

  Сектор раҳбарияти томонидан III-чорак давомида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда 9 та оммавий қабуллар ўтказилган. Оммавий қабуллар давомида 133 та мурожаат тушиб, уларнинг 47 таси ижобий ҳал қилинган, 52 та мурожаат бўйича ижроси юзасидан тушунтириш берилиб, тушган 34 та мурожаат тегишлилиги бўйича ҳал этиш жараёнида. Оммавий қабулларда тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши даражаси 48 фоизни ташкил этади.

  Сектор ҳудудидаги Ғазнов МФЙ “Обод қишлоқ” Дастури асосида жорий йилда таъмирланиши белгиланган. Маҳаллада дастур ижроси бўйича штаб ташкил қилинган, ишчи гуруҳ фаолияти йулга қуйилган. Маҳаллада   дастур асосидаги  ишлар тўлиқ амалга оширилган.

  Сектор ҳудудидаги Қалъача маҳалласи сектордаги оғир ҳудуд ҳисобланиб, туман ишчи гуруҳи томонидан ушбу маҳалладаги 390 та  хонадонда  уйма уй юриш тартибида ўрганиш амалга оширилиб, 390 та хонадон ҳамда 3 та объект  ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида маҳалла хонадонлари, ижтимоий ва бошқа объектлардаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.Таҳлил асосида 13 та муаммолар аниқланиб, уларнинг 3 таси жойида ишчи гуруҳ томонидан ижроси таъминланди. Ўрганиш натижасида маҳалладаги асосий муаммолар ички кўчаларни асфалтьлаштириш, электр таянчларни алмаштириш ва аҳолини иш билан таъминлаш муаммолари ташкил этди. Ушбу аниқланган муаммолар тегишлилигачи қисқа ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режасига киритиш белгиланган.

  Сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига  тайёргарлик кўздан кечирилганда 18,20-сон УЎТМларни замонавий тежамкор ёритгичлар таъминламаганлиги, 3-ИДУМ спорт зали иситиш батареяларини алмаштирилмаганлиги,  21-сонли МТТ да 450 метр электр тармоғи тортиш,  улаш ва кўмир захираси яратилмаганлиги ҳамда 5    дона куп қаватли уй ичимлик суви билан таъминланмаган, канализация ва марказлашган иситиш тизими мавжуд эмаслиги аниқланди.    

  Халқ қабулхонаси томонидан тушган мурожаатлар асосидаги амалга оширилган ўрганиш давомида сектор ҳудудида ҳал этилиши зарур бўлган қўйидаги муаммолар мавжуд:

  - маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлаш учун тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилган хатлов  натижалари асосида аниқланган муммоларни ижросини ташкил этиш. Штаб фаолиятини йулга қўйиган ҳолда дастур ижросини ташкиллаш,дастур ижроси молиявий таъминотини йулга қўйиш учун вилоят штабига таклиф киритиш;

  -Умбара – Тул йуналишидаги автойулни таъмирланиши- муаммо ҳал этилиши учун сектор томонидан қисқа муддатли манзилли тадбирлар режасига киритиш учун таклиф киритилган;

  -Ленбург қишлоғида ичимлик суви муаммоси ҳал этиш мақсадида янги сув қувури тортилган бўлсада маҳаллада ичимлик суви муаммоси тулиқ бартараф этилмаган.

  Ҳудуднинг Ғазнов, Қалъача ва Соҳибкор қишлоқларида оилалар шароитини яхшилаш учун янги иш ўринлари ташкил этиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш талаб этилади.

  Сектор штаби аъзолари томонидан ишчи гуруҳ фаолиятида иштирок этиш ҳолати ўрганиши давомида Халқ банки туман бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими  вакили ишчи гуруҳ фаолиятида тулиқ қатнашиб келмаганлиги  аниқланди. Сектор раҳбари томонидан ишчи гуруҳ аъзоларига нисбатан интизомий чора кўриш бўйича сўров киритилмади.

  2-чи ҳудудий комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор штаби аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мавжуд 4277 хонадонлардан 4225 таси ёки 99 фоизи ўрганлииб чиқилди. Ўрганиш давомида 129 та ўйма ўй юриш орқали муаммолар аниқланди,   ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганишда муаммо аниқланмаган. Аниқланган жаъми 129 та муаммони  127 таси тегишли тизимлар орқали ҳал этилиши таъминланди. Аниқланган 2 та муаммо ечимини топиш мақсадида қисқа ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаларига киритиш учун таклиф киритилган. Халқ қабулхонаси томонидан ўтказилган назорат ўрганишларда аниқланган муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича сектор раҳбарига тақдимнома киритлиди.

  Жорий йил туққиз ойи давомида сектор ҳудудидан Халқ қабулхонасига 223 та муроржаат тушди, умумий салмоқнинг 41 фоизини ташкил қилади.Мурожаатларнинг асосий қисмини болалар нафақаси ва моддий ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, турли хизматлардан фойдаланишдаги муаамолар ечими ташкил этади. Ушбу йуналишда секторда аҳоли даромададларини ошириш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастуридан кенг фойдаланиш мақсадида тижорат банклари орқали 6.7  млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Сектор раҳбари томонидан утган муддат давомида сектордаги мавжуд 325 та хонадонларда шахсан ўрганиш ўтказилиб, ҳудуддаги мавжуд 9 та маҳалаларда мавжуд муаммолар ишчи гуруҳ ёрдамида тулиқ ўрганиб чиқилди ва уларнинг ечимини  бўйича “Йул харитаси” ишлаб чиқилди.

  Сектор раҳбарияти томонидан III-чи чорак давомида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда 8 та оммавий қабуллар ўтказилган. Оммавий қабуллар давомида 92 та мурожаат тушиб, уларнинг 34 таси ижобий ҳал қилинган, 26 та мурожаат бўйича ижроси юзасидан тушунтириш берилиб, тушган  92 та мурожаат тегишлилиги бўйича ҳал этиш жараёнида. Оммавий қабулларда тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши даражаси 37 фоизни ташкил этади.

  Сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига  тайёргарлик кўздан кечирилганда 3,4,6-сон УЎТМларни замонавий тежамкор ёритгичлар таъминламаганлиги, 1,2,3,4,5,6-сон МТТлар ихтиёридаги иситиш қозонларини замонавий горелкалар билан таъминлаш ва кумир захирасини яратилмаганлиги, 2,3,5,6-сон МТТлар табиий газдан самарали фойдаланиш учун газ ҳисоблагичлар билан таъминламаганлиги,  ҳамда 5        дона куп қаватли уй ичимлик суви билан таъминланмаган, канализация ва марказлашган иситиш тизими мавжуд эмаслиги аниқланди.   

  Халқ қабулхонаси томонидан тушган мурожаатлар асосидаги амалга оширилган ўрганиш давомида сектор ҳудудида ҳал этилиши зарур бўлган қўйидаги муаммолар мавжуд:

  -сектор ҳудудида Офтобрў маҳалласи оғир ҳудуд ҳисобланиб, ҳудудда аҳоли хонадонларига ичимлик суви, сўғориладиган сув етишмайди. Маҳалладаги Тошқура мавзесида электр тармоқларини ностандарт таянчлардан фойдаланилмоқда. Йуллар тамирталаб.Сектор томонидан  муммоларни ҳал этиш учун ичимлик суви тик қудуғи ковлаш ва сув тармоғи тортиш 2019 йил  дастурига киритилган. Лекин “Сувоқава” ДУК томонидан ишлар ташкилланмаган. Суғориладиган сув таъминоти бўйича мавжуд муммо ечими учун туман ҳокимлиги ва туман Ирригация бўлимига таклиф киритилиб, 2020 йилда ижросини таъминлаш учун тегишли дастурга таклиф киритилган. Электр тармоқларини таъмирлаш учун сектор томонидан киритилган таклиф асосида 2019 йилда 2 км тармоқ  реконструкция қилиш тасдиқланди. Ушбу йуналишда ҳам Электр тармоқлари корхонаси томонидан дастур ижроси таъминланмаган.

  Ҳазрати али маҳалласида 300 метр  маҳаллий йуллар  асфальт ётқазилди. Ҳудудий секторнинг Сарибозорча маҳалласида электр тармоғини таъмирлаш, Янгиариқ маҳалласида ички йулини асфальтлаштириш, Сариканда, Сарибозорча маҳаллаларида ичимлик сув тармоғини таъмирлаш муаммолари ҳал этилмаган.

  Ўрганишлар давомида сектор штаби аъзолари томонидан Агробанк ва Халқ банк вакиллари ишчи гуруҳ фаолиятида тулиқ иштирок этмаганлиги аниқланди. Сектор фаолиятида тулиқ қатнашмаган ёки масъулиятсизлик билан ёндашган аъзоларга нисбатан чора кўриш учун иш берувчи ташкилотларга ва сектор раҳбарларига тақдимнома киритилди.

  3-чи ҳудудий комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор штаби аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мавжуд  2520  хонадонлардан  2520 таси ёки 100 фоизи ўрганлиб чиқилди. Ўрганиш давомида 144 та ўйма ўй юриш орқали муаммолар аниқланди,   ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганишда муаммо аниқланмаган. Аниқланган жаъми 143 та муаммони  барчаси тегишли тизимлар орқали ҳал этилиши таъминланди. Халқ қабулхонаси томонидан ўтказилган назорат ўрганишларда аниқланган сектор ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ўрганишлар давомида муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда йул қўйилган камчиликлар бўйича чора белгилаш учун   сектор раҳбарига тақдимнома киритилди.

  Жорий йил туққиз ойи давомида сектор ҳудудидан Халқ қабулхонасига 104 та муроржаат тушди, умумий салмоқнинг 19 фоизини ташкил қилади.Мурожаатларнинг асосий қисмини ичимлик ва суғориладиган сув таъминоти, болалар нафақаси ва моддий ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, қушни республика яйловларидан  фойдаланишдаги муаамолар  ташкил этади. Суғориладиган сув таъминоти бўйича жорий йилда 2,6 км тортилган янги тармоқ ишга тушурилди.Мавжуд талабни тулиқ таъминланмаётганлиги сабаб 1,7 млрд сўм миқдорида “Хушьёр” насос станцияси сув олиш иншоотини реконструкция қилиш жорий йил дастурига киритилган, IY-чоракда ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек ички имкониятлар фойдаланган ҳолда насос станцияси электр тармоқларини вилоят мутахассислари  ёрдамида таъмирлаш, сув тақсимотини тартибга солиш ишлари амалга оширилди.

  Юқоридаги мурожаатлар асосий йуналишларида секторда қатор жиддий тадбирлар амалга оширилиши талаб этилади.

  Сектор раҳбарияти томонидан III-чорак давомида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда  8 та оммавий қабуллар ўтказилган. Оммавий қабуллар давомида 106 та мурожаат тушиб, уларнинг 37 таси ижобий ҳал қилинган, 26 та мурожаат бўйича ижроси юзасидан тушунтириш берилиб, тушган  43 та мурожаат тегишлилиги бўйича ҳал этиш жараёнида. Оммавий қабулларда тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши даражаси 33 фоизни ташкил этади.

  Сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига  тайёргарлик кўздан кечирилганда куйидаги камчиликлар аниқланди: 15-сон УЎТМда иситиш қозонига 2 дона насос ва 200 метр юқори кучланишли электр тармоғи тортиш, 12-сонли МТТ ихтиёридаги иситиш қозонларини замонавий горелкалар билан таъминлаш ва кумир захирасини яратиш ҳамда табиий газдан самарали фойдаланиш учун газ ҳисоблагич билан таъминлаш, 1 дона куп қаватли уй ичимлик суви билан таъминланмаган, канализация ва марказлашган иситиш тизими мавжуд эмас лиги аниқланди.

  Сектор ҳудудидаги Хушьёр маҳалласи  “Обод қишлоқ” Дастури асосида жорий йилда таъмирланиши белгиланган. Маҳаллада дастур ижроси бўйича штаб ташкил қилинган, лекин ишчи гуруҳ фаолияти тулиқ йулга қуйилмаган.

  Халқ қабулхонаси томонидан тушган мурожаатлар асосидаги амалга оширилган ўрганиш давомида сектор ҳудудида ҳал этилиши зарур бўлган қўйидаги муаммолар мавжуд:

  -сектор ҳудудида Ҳушьёр маҳалласи тегишли тартибда 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Маҳаллада аҳоли хонадонларига ичимлик суви, сўғориладиган сув таъминотида муаммолар мавжуд. Маҳаллада бир қисм хонадонлар электр тармоқларини ностандарт таянчлардан фойдаланилмоқда. Йуллар тамирталаб. Йуналиш бўйича муммоларни ҳал этиш учун суғориладиган сув таъминоти бўйича амалга оширилган ишлар юқорида акс эттирилган. Дастур асосида 6.5 км йуллар шағал ётқазилиши, 2,4 км йуллар асфальт ётқазилиши белгиланган.

  Сектор ҳудудидаги Қақир маҳалласи сектордаги оғир ҳудуд ҳисобланиб, туман ишчи гуруҳи томонидан ушбу маҳалладаги 473 та  хонадонда  уйма уй юриш тартибида ўрганиш амалга оширилиб, 473 та хонадон ҳамда 5 та объект  ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида маҳалла хонадонлари, ижтимоий ва бошқа объектлардаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.Таҳлил асосида 74 та муаммолар аниқланиб, уларнинг 17 таси жойида ишчи гуруҳ томонидан ижроси таъминланди. Ўрганиш натижасида маҳалладаги асосий муаммолар ичимлик ва суғориладиган сув таъминоти, ички кўчаларни асфалтьлаштириш, электр таянчларни алмаштириш ва аҳолини иш билан таъминлаш муаммолари ташкил этди. Ушбу аниқланган муаммолар тегишлилигачи қисқа ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режасига киритиш белгиланган. 

  Ҳудудий секторнинг Себзор, Шарқобод маҳаллаларида электр тармоғини таъмирлаш, маҳалла йулини асфальтлаштириш, Қизил-қиёқ ва Шарқобод маҳаллаларида ичимлик сув тармоғини таъмирлаш муаммолари ҳал этиш талаб этилади.

  Сектор ҳудудидаги Хушьёр,Себзор,Қақир,Қизил-қиёқ ва Шарқобод маҳалаларида  аҳоли даромадларини ошириш мақсадида янги иш ўринлари ташкил этиш, яратилган имкониятлар асосида тадбиркорлик ва томарқачиликни ривожлантириш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини кенг тадбиқ қилиш, шу тартибда  аёлларни ишга жалб этиш талаб этилади.

 Сектор раҳбари томонидан ҳудудаги мавжуд 5 та маҳаллада шахсан ўрганиш амалга оширилиб, мавжуд муаммолар қулами аниқланди.Улар асосида тегишли “Йул харитаси” ишлаб чиқилган. Сектор раҳбариятидан ушбу режани амалга тадбиқ этиш, глобал муаммоларни қисқа ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режасига киритиш  асосида аниқланган муаммоларни ечилиши таъминлаш талаб этилади.

  Ўрганишлар давомида сектор штаби аъзолари томонидан ишчи гуруҳ фаолиятида иштирок этишда туман мажбурий ижро бюроси, Ёшлар иттифоқи, “Сувоқава” ДУК туман бўлими, ДСИ вакиллари сектор фаолиятида фаол қатнашмаганлиги аниқланди.

  Сектор фаолиятида тулиқ қатнашмаган ёки масъулиятсизлик билан ёндашган аъзоларга нисбатан чора кўриш учун иш берувчи ташкилотларга сектор раҳбари томонидан суров киритилди.Лекин тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан жазо чораси кўрилмаганлиги аниқланди.

  4-чи ҳудудий комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор штаби аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мавжуд  4057  хонадонлардан  4012  таси ёки 99 фоизи ўрганлииб чиқилди. Ўрганиш давомида 198 та ўйма ўй юриш орқали, 7 та ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммолар аниқланди. Аниқланган жаъми  198 та муаммони  113 таси тегишли тизимлар орқали ҳал этилиши таъминланди. Аниқланган  85 та муаммо ечимини топиш мақсадида қисқа ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаларига киритиш учун таклиф киритилган.

  Сектор раҳбарияти томонидан III-чорак давомида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда 11 та оммавий қабуллар ўтказилган. Оммавий қабуллар давомида 231 та мурожаат тушиб, уларнинг 59 таси ижобий ҳал қилинган, 81 та мурожаат бўйича ижроси юзасидан тушунтириш берилиб, тушган  91 та мурожаат тегишлилиги бўйича ҳал этиш жараёнида.Оммавий қабулларда тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши даражаси 26 фоизни ташкил этади.

  Жорий йил туққиз ойи давомида сектор ҳудудидан Халқ қабулхонасига 149 та муроржаат тушди, умумий салмоқнинг 27 фоизини ташкил қилади. Мурожаатларнинг асосий қисмини йулларни таъмирлаш, ичимлик ва суғориладиган сув таъминоти, иш билан таъминлаш муаамолари  ташкил этади.

  Халқ қабулхонаси томонидан тушган мурожаатлар асосидаги амалга оширилган ўрганиш давомида сектор ҳудудида ҳал этилиши зарур бўлган қўйидаги муаммолар мавжуд:

  -сектор ҳудудидаги Мулгон қишлоғи 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Маҳаллада аҳоли хонадонларидаги ичимлик суви таъминоти дастур талаблари асосида ижроси охирига етказилмоқда. Маҳаллада бир қисм хонадонлар электр тармоқларини ностандарт таянчлардан фойдаланилмоқда. Йуллар тамирталаб.

  Ҳудуддаги Чашма,Зангат,Демурсад маҳалларида ичимлик суви таъминотида ва сўғориладиган сув таъминотида муаммолар ечилиши талаб этилади.Чашма,Зангат, Демурсад, Мулгон маҳалаларида электр тармоқларини таъмирлаш, Чашма, Зангат, Гулистон маҳаллаларида йулларни асфальт қилиш фуқаролар мурожаатлари асосида аниқланган ва ҳал этилмаган. Чашма МФЙда янги мактабгача таълим муассаси ташкил этиш, ижтимоий дорихона шохобчасини йулга қўйиш талаб этилади.

  Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан сектор фаолиятида қатнашуви бўйича туман Агробанк филиали ходими, электр тармоқ корхонаси ходими, Халқ банки ходими ва ер-кадастр хизмати ходими иштирокига алоқадор    аниқланган ҳолат тўғрисида туман Халқ қабулхонасининг тақдимномасига асосан ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

  2019 йил давомида туманда “Обод қишлоқ” дастури асосида Ҳушёр, Ғазнов ва Мулгон маҳалалари таъмирланиши киритилган. Дастур талаблари асосида ушбу маҳаллаларда қишлоқлар буткул замонавий тусга эга бўлиб, йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолар ўз ечимини топди. Дустурда белгиланган ичимлик суви таъминотида, электр тармоқлари ва йул таъмирлари, ободонлаштириш иш хажмлари шу кунга қадар ижроси охирига етказилмаган. Халқ қабулхонаси томонидан ушбу йуналишда амалга оширилган ишлар мониторинги асосида аниқланган камчиликлар бўйича тегишли масъул соҳаларга огоҳлантириш хатлари чиқарилди, туман ҳокими ва туман прокуратурасига йул қўйилган камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш, ва чора кўриш учун тақдимнома киритилди, шунингдек тегишли вилоят  раҳбариятига ижросини таъминлаш ва чора белгилаш учун таклиф киритилди.

          Жисмоний ва юридик шахсларнинг Халқ қабулхонаси ва тумандаги ҳудудий секторларга амалга оширлиган мурожаатлари мониторинги асосида асосий мурожаатлар тартибини иш билан таъминлаш, ичимлик ва суғориладиган сув таъминотидаги муаммолар, электр тармоқларини таъмирлаш ва кўчаларни асфальтлаштириш ташкил этади.

            М. Ботироов - Халқ қабулхонаси мудири