Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Куз фаслининг охирги ойи ва ноябрь ойи сўнгги кунининг тақвимдаги таърифи

×

 2019-11-30 14:41:00    92

PDF yuklash
Chop etish


30 ноябрь 1939 йил - Муқумий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри ўз фаолиятини бошлаган кун

Муқумий Театри, Муқумий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри-Ўзбекистоннинг йирик театрларидан бири. 1939 йил 30 ноябрда комик актёр М.Мирокилов ташаббуси билан Республика комедия ва сатира теарт сифатида ташкил этилиб, фаолиятни "Бурунги қозилар ёки Майсаранинг иши" (Ҳамза) спектакли (режессёр М.Мирокилов) билан бошлаган. Ижодий гуруҳ 45 кишидан иборат бўлиб, М.Мирокилов-бадиий раxбар, Ф.Умаров, Б.Xўжайев, А.Бакиров, М.Ёкубова, М.Xолмуxамедов, А.Болтайев, О.Фаёзова, А.Юсупов, У.Абдуллайев, М.Ғофуров, М.Миртолипов, З.Шерматова сингари актёрлар ташкил этди. 1940 йил театр мусиқали драма ва комедия театри номи билан қайта ташкил бўлди. Т. Жалилов-бадиий раxбар, А.Азимов-бош режежссой этиб тайинланди. 1972 йилдан театр Ўзбек давлат мусиқий театрига айлантирилди.  80-йиллар оxири-90-йилларнинг бошларида театр репертуарини кўпрок эртак ва афсоналар эгаллади. "Гул ва Наврўз", 'Юсуф ва Зулайxо", "Туяқуш ва бояқиш", "Шайтон ва муридлар" кабилар шулар жумласидан. 1993-1994 йиллар театр репертуари "Бир кам дунё" (Т.Юнус, А.Юнус), "Тўйлар муборак" (Ў.Xошимов, О.Муxтор; М.Маxмудов), "Тошкентга саёҳат" (Б.Дарвеш; Н.Xалилов) ва бошқа мусиқали комедиялар билан бойиди.

30 ноябрь 1919 йил - Андижон театри ташкил топган кун

Йўлдош Оxунбобоев номидаги Андижон вилоят мусиқали драма ва комедия театри-тўнғич ўзбек профсссионал театрларидан. 1919 йил ноябр-декабр ойларида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бошчилигида “Ягона труппа” номи билан расман иш бошлаган. Труппанинг ташкилий, ижодий такомилида Т. Жалилов, А. Азимов (Оташ), Б. Файзиев, Орифжон Тошматов (Ориф Гармон), М. Нажмиддинов, Ишоқ қори Каримов каби созанда, бастакор ва қофнзлар, шунингдек С. Знёев, М. Каримов, Б. Машрабий, А. Исроилов, Ф. Бойбеков сингари ижодкорлар муносиб ҳисса қўшганлар. 1924 йил театр "Умид" труппаси номи билан Андижон маориф бўлимиинxтиёрига олинади. Трулпага А. Исматов, Қ. Оxунов, Ҳожи Зуннун каби актёрлар қўшилади. Дастлаб репертуар асосини маърифий руҳдаги ҳажман катта бўлмаган асарлар ташкил этган, Труппа сафида созанда ва овозли актёрларнинг борлиги жамоага соф драма қатори мусиқали драма спектаклларини яратиш имконини берди. “Ҳинд иxтилочилари” (А. Фитрат), "Падаркуш" (М. Беҳбудий), “Ёрқиной” (Чўлпон), “Фидоий муxаббат” (Ш. Расулзода), "Ерк болалари", “Йетим ва етима” (Ф.Зафарий), “Лолаxон” (К.Яшин) каби спектаколлар мусиқавий ифодага, xалқ қўшиқларига бойлиги билан томошабин эътиборини қозонди. Ҳамзанинг “Заxарлиҳаёт”, Уйғурнинг “Туркистон табиби” каби асарлари ҳам ўрин олди. Театрга тажрибали режисиёрлардан М. Тожизода, Али Ардобус, X. Қорийев Ўғизлар таклиф этилди. 1920 йиллар репертуарларидан рус босқинчилигига қарши оҳанг билан суғорилган баъзи пиесаларнинг учраши алоҳида эътиборга лойиқ. К. Рамзийнинг “Ватан қаҳрамони”, занжирбанд этилган она тимсолида “Олами Турон” образини ифода этувчи “Она Ватан ”, Беҳбудийнинг “Падаркуш” каби асарлари шулар жумласидандир. 1927 йилда театр Андижон шахар Давлат труппаси номи билан қайта тузилади. Унга этнографик-консерт ансамбилидан М.Қориюқубов, Тамараxоним, Г. Раҳимова, Қўқон театри артистларидан М. Қўлдошев, Л. Саримсоқова, С. Xўжаев, У. Аабдуллаев, 1929 йил. Ҳ. Носирова, М. Азизова, Ш. Раҳимова каби сан’аткорлар келиб қо’шилади. К. Яшинадабий эмакдош, Т. Жалилов мусиқа раxбари этиб тайинланади. “Ҳалима” (Ф.Зафарий), “Лайли ва Мажнун” (Xуршид), “Аршин мол олон” (У.Ҳожибеков), “Икки бойга бир малай” (К.Голдони) “Ҳужум” (В.Ян), “Маликаи Турандот” (К.Госси) каби спектакллар труппанинг профессионал саҳна маҳорати ошишида, ўз ижодий қиёфасига эга бўлишида муҳим рўл ўйнайди. 1931 йилда театрга Й.Оxунбобоев номидаги иккинчи ўзбек давлат драма театри номи берилди.