Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугунги Сух ҳаёти

×

 2019-11-29 15:30:02    89

PDF yuklash
Chop etish


                               Бугунги Сух ҳаёти

   Сўх Қирғизистоннинг ичкарисидаги анклав, 99 фоиз маҳаллий аҳолиси тожик миллатига мансуб Фарғона вилоятидаги олис тоғли чегара ҳудуд. Одамлари саховатпеша, меҳнаткаш, бағрикенг, меҳмондўст.

  Ўзбекистоннинг хушманзара, баҳаво, тоғ ён бағрида жойлашган Сўх ва сўхликлар мустақиллик келтирган барча сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маърифий-маданий ўзгаришлардан баҳраманд бўлишмоқда.

  Корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа иншоотлари, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари, деҳқон-фермер хўжаликлари, тадбиркороар томонидан ташкил этилаётган иқтисодиё минтақалар, борингки ҳамма соҳа бор бу ерда.

  Мустақил Ватанимиз тенгдоши бўлган навқирон бу ҳудудда сўхликларнинг ҳаёт тарзи қандай экан, деб сўрарсиз балки? Сухликларнинг суяги меҳнат билан қотган десак, муболаға эмас, зотан, “меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройли” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз... Бу сўзлар ҳикматини сухликлар теран англаган халқ дейилса, ҳақ гапни айтган бўлади. 

  Сўх тадбиркорлар, савдогарлар, меҳнаткаш ва саховатли шахслар ҳаракати ила йилдан йилга ривожланяпти. Аҳолининг 70 фоизида енгил машиналари бор, баъзи хонадонларда ҳатто тўрт-бештадан автомобиллар мавжуд. Ҳашаматли иморатлар Сўх кўркига кўрк қўшиб турибди. Ҳар йили тумандан 50-60 нафар сўхликлар муборак Ҳаж амалини бажариб келишади.

  Сухликларни табиатан шоир халқ десак, хато қилмаган бўламан. Туман аҳли азал-азалда ўзининг юксак маънавияти, маъифати билан ҳам донг таратган. Табиатдан инъом этилган истеъдод сухлик олиму табиблар, зиёлилар ва санъаткорларининг қон-қонига сингиб кетган. Сухликлар Республика ҳукумати ва бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан ҳамиша баҳра олиб, шу азиз Ватан тақдирига ўзларини дахлдор деб биладиган миллатдир. Берилаётган бундай эътибор замирида давлат тили қаторида сухликларнинг она тили – тожик тили ҳам ривожланиб бораётгани бугунги куннинг асл ҳақиқати. Тожик тилида нашр этиладиган “Садои Сўх” газетаси, Республика миқёсида Ўзбекистон Республикаси Миллий Телерадиокомпанияси таркибида  ташкил этилган ягона туман телевидениеси – Сух телевизион студиясининг фаолият олиб бориши ҳам берилаётган эътиборнинг ёрқин исботидир.

  Туман миқёсида 27 та умумий ўрта таълим муасссалари, 33 та мактабгача таълим муасасалари, 3 та ихтисослаштрилган давлат умумтаълим мактаблари бор. Таълим барча муассасаларда тожик тилида олиб борилади. Лекин сухликларнинг қалбида Ватанга бўлган меҳр ва муҳаббат ёниб туради. Тожик тилига мансуб миллат бўлсада, ҳар бир сухлик ўзини асл ўзбекистонлик деб билади. Давлат тилида ҳам бемалол гаплаша оладиган сухликларнинг ширин шеваси бор. “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имомова ҳам ўтган йили Сухга ташрифи чоғида сухликларнинг бу хислатини алоҳида тилга толган эди. Таъбир жойиз бўлса, айтиш мумкинки – “ўзбеклар ва тожиклар икки тилда гапирадиган бир миллатдирлар”. Айтганча, туманда таълим давлат тилида олиб борадиган 3-ИДУМ фаъолият юритади. Шунинг учун ҳам, сухликларнинг давлат тилига бўлган меҳр ва эҳтироми чексиз.       

 Сух замини кўп буюк инсонларни вояга етказган. Тоғлик одамларнинг ҳиссиёти баланд бўлади дейишади. Шунинг учун бўлса керак, сухда ижодкорлар кўп. Бу халққа шоирликни, ижодга бўлган майл ва рағбатни  табиат ўзи инъом этган десак, тўғри бўлади. Ҳақиқатан ҳам ҳозиржавоб халқ бўлишади сухликлар. Сухда “Худафрўз” номли ижодкорлар тўгараги фаолият юритиб, юзлаб ижодкорлар адабиёт чорраҳасига айнан йўлни шу тўгаракдан олишган. Сўхлик ижодкорларнинг ўнлаб назмий ва насрий асарларини нашр қилиниши ҳам юқоридаги фикрларимизнинг ёрқин исботидир. Хуллас, мустақиллик сўхликларнинг имкониятларини очишга имкон берди...

  Ўтган йили туман ҳокимиятининг раҳбари ўзгарди. 2018 йил феврал оийда Фаррух Мадаминович Усаров туман ҳокими этиб тайинланди.

Мана, орадан бир ярим йил ўтгач, Сўхда олмашумул ўзгаришлар кўзга ташлана бошлади. Яратиб берилган  имконият ва шароитлар асосида Сўхликлар тоғликларга хос ғайрату шижоат билан тумани республиканинг энг гузал ўлкаларидан бирига айлантириш мақсадида камарбаста булиб, туман ҳокимининг бошчилигида шижоат билан ҳаракат қилишаётир.

Янги раҳбар ҳаракатидан илҳомланган бугун ҳар бир Сўхлик, хоҳ у оддий деҳқон, хоҳ зиёли, хоҳ тадбиркору хоҳ миришкор боғбон бўлсин юзида табассум, бугунги ҳаётдан мамнунлик, юрагида Ватанга меҳр, Президентга садоқат, эртанги кунга ишончни кўрасиз. Бир суз билан айтганда, Сўхликлар шу она замин фарзанди эканликлари, шу буюк мисли йуқ нотакрор Ватан фуқароси эканликлари ва шундай фазилатли некқадам раҳбар, йулбошчи, айнан, Оллоҳ берган оқилу доно раҳбар-юртбоши Шавкат Миромонович Мирзиёев билан бир даврда яшаб меҳнат қилаётганликларидан фахрланмоқдалар.

  Аслида бугун ҳар бир Сўхликнинг кайфиятида юқори кўтаринкиликни кўрасиз. Оддий инсон миясида кутилмаган фалсафий асосланган фикрлар, бободеҳқон томирларида жўш ўраётган ғайратдан кетмоннинг жарангдор овози  тоғларни ларзага келтирмоқда. Тадбиркор ўз фаолиятини замонга ҳамнафас тарзда яратиб берилган янгиликлар ”Фаъол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қуллаб қувватлаш йили” давлат дастури   асосида қайтадан бошламоқда, ривожлантирмоқда. Раҳбарнинг ғайрату шижоати бутун халқнинг сиймосида  намоён бўлмоқда. Бу таъкидлаб ўтилган фикрлар, бугунги кунидан мамнунлику  эртанги кунига ишончни оддий инсонларда намоён бўлишидир.

 Бу бахт, фахр, омад, меҳр, шижоат, мамнуният, масъулиятдир.

  Халқ билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларни муаммоларини эшитиб, жойида ҳал этилиши мурожаатларининг камайишига ҳам асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

 Туман раҳбариятининг ўз олдига мақсад қилиб қуйган вазифалари ҳам пешма пеш  еча бошлангани раҳбарнинг ягона мақсад сари одимлаётганидан нишонадир. Ваъда ижроси билан шарафлидир. Туртта сектор ишчи гурўҳ аъзолари муаммоларни ҳал этишда эртага эмас, бугуннинг ўзида, жойида ҳал этиш шиори билан иш тутдмоқдалар. Натижа ҳам чакки бўлмаябти. Мурожаатчиларнинг сони кескин камаймоқда.

 Март ойида турли масалалар билан туман ҳокимлиги, халқ қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига 255та ариза, мурожаатлар келиб тушган бўлса, бу ҳолат апрел ойида 121 тани ташкил этади. Бу, албатта, туман ҳокимлигиниг қилган саъю ҳаракатининг натижасидир.

 Кексалар,  авваламбор, уруш  ва фронт орти меҳнат фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва  қўллаб-қувватлаш  масаласи туманда яхши йўлга қўйилган.  Ёши  улуғ  инсонлар, биринчи  навбатда,  ёлғиз  қариялар  ва  ногиронларга кўрсатиладиган  ижтимоий  ва  маиший  хизматлар  руйхати кенгайтирилиб, мутассадий раҳбарларнинг биринчи галдаги вазифалари деб эътироф этилган.  126 нафар фронт ортида меҳнат қилган кексаларни,117 нафар афғон уруши қатнашчиларига алоҳида эътибор қаратилиб,  фаровон  ва  муносиб  турмуш шароитлари  билан  таъминлаш  учун  маҳаллалар,  “Нуроний” жамғармаси,  бошқа  нодавлат ташкилотлар  ва  ижтимоий тузилмалар  томонидан  моддий  ва  маънавий  қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайтирилган. Жорий йилда 500 нафарга яқин кам таъминланган оилалар, кекса ногиронлар, якка-ёлғиз, боқувчисини йуқотган фуқаролар ҳол-аҳволларидан хабар олиниб, совғалар берилди.

 Туманда қад ростлаётган замонавий бинолар, барпо этилаётган кўркам иншоотлар пурвиқор тоғлар орасида ўзига хос гўзалликни яратмоқда.

 Шу билан бирга бугунги республика иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги оламшумул ўзгаришлардан Сўхликларнинг олдида куп вазифалар турганлиги, ечимини кутаётган муамморларнинг оз эмаслиги намоён бўлмоқда. Бу ҳолларни мўҳтарам Юртбошимиз бошлаб берган “Ҳаракатлар стратегияси” асосида биз аниқлаб олдик ва ўз олдимизга мақсад қилиб қуйдик.

 Қирғизлар билан чегарадош бўлган Ҳушёр қишлоғида 7700 нафар аҳоли, 2640 оила мавжуд. Бу ерда ичимлик ва суғориладиган сувнинги муаммоси бугунги муаммо эмас. Шунинг учун, Ҳушёр қишлоқ аҳолисининг талаб-истакларини инобатга олиб, Ҳукуматимиз томонидан маблағ ажратилган бўлиб, ҳудуддаги насос станциясининг учинчи баландлигини қуриш ишлари бошланиш арафасида.

 Маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштирилишида ҳам қисқа муддат давомида саломоқли ишлар амалга оширилди. Тумандаги зиёратгоҳлар, қабристонлар замонавий меъморчилик асосида таъмирланаётир. 33 километр ички йуллар шағал билан текисланди.

  Сўхнинг магистрал кўчалари чароғон бўлди. Кечаси билан қишлоқ кўчаларида юрсангиз, ёруғликни кўриб таъбингиз ёришади, худди шаҳар кўчаларини кезгандай бўласиз.

  Туманда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат ришталаринии мустаҳкамлаш, виждон эркинлиги, диний бағрикенгликни юксалтириш, одамлар орасидаги бир-бирига бўлган ишонч ҳиссини кучайтириш, сергаклик, огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этиш масалаларида ҳам кўзп ишлар қилинмоқда. Туманда бугунги кунда 11 та жомий масжидлар фаолият юритиб, аҳли уламо ва динимиз пешволари ушбу масканларда ибодатларини эмин-эркин адо этишаётир. Куни кеча туманимизга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг диний ишлар бўйича кумита раиси А. Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси раиси У. Алимов, Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳатамовлар ишчи гурўҳ аьзолари билан келиб, туман аҳли билан учрашдилар.

         Учрашув чоғида 11 нафар туманнинг жомий масжид имомларига  фахрлий ерлиқлар, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан туманда умргузарнлик қилаётган 75 нафар камтаъминланган, ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 10 нафар  ишга лаёқатсиз ногиронларга ногиронлик аравачалари, боқувчисини йўқотган  20 нафар якка елғиз  шахсларга кийим-кечаклар ҳадя этилди. Шунингдек, тадбир давомида жомий масжид имомларига 6 донадан Қуръон китоби ва ўн миллион сўмдан пул маблағлари топширилди.

         Дарҳақиқат, давлатимиз томонидан инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ишлар эътиороф этишга лойиқ. Зотан, инсон манфаати устун бўлган ҳар бир мамлакатда энг аввало, Ватан равнақига бўлган дахлдорлик ҳисси ҳар бир фуқарода мустаҳкамланаверди.

        Жуда кўп нарсалар раҳбарнинг салоҳияти ва маҳоратига боғлиқ. Баъзан, ҳатто, бир оғиз тўғри маслаҳат ҳам амалда фуқарони қанчадан-қанча ташвишдан халос қилиши ҳам мумкин. Уз устида ишламайдиган, одамлар дардини эшитмайдиган ёки эшитганда ҳам уни енгиллаштириш учун ҳаракат қилмайдиган раҳбар ёки депутатни замоннинг ўзи четга чиқариб қўяди.

 Бир сўз билан айтганда, энди бепарво ва лоқайд, ёки масъулиятсиз раҳбарларнинг  даври тугади. Мўҳтарам Президентимиз ҳар бир чиқишларида раҳбар одамлар орасида бўлиши, халқни тинглай билиши, энг муҳими, оёғи ердан ўзилмаслиги керак, деб таъкидлайдилар. Раҳбар халқ орасида бўлса, одамларнинг қувончу ташвишини ўзиники деб билса, ҳузур-ҳаловатидан кечса, қусурлардан холи бўлади. Афсуски, мансаб курсисига ўтиргач, босар-тусарини билмай қолаётган, элдан узилган, одамларни менсимасдан, тингламай қуйган раҳбарлар ҳам бугун афсўски, орамизда учрайди. Бундайлар лавозимдан ҳам, одамлар назаридан ҳам жуда тез мусово бўладилар.

 Шунинг учун, қайси даражада бўлишидан қатъи назар, ҳар бир раҳбар, қўл остидаги ходимлар, унга ишонч билдирган кишиларни тинглай билиши, уларнинг кўнглига қулоқ тутиши, одамлар билан гаплаша олишни билиши керак. Бу виждон иши бўлиши баробарида раҳбарнинг энг муҳим вазифаси, бурчларидан бири ҳисобланади. Президентимиз таъбири билан айтадиган бўлсак -”Одамлар биздан рози бўлиши керак. Агар одамлар биздан рози бўлса, Парваридигор ҳам биздан рози бўлади”.

 - “Очиғи, кейинги пайтларда туманимизда рўй бераётган ўзгаришлардан, бунёдкорлик ишларидан ўзимда йўқ хурсандман. Ҳар қадамда янги қурилиш. Қисқа муддатда барпо этилаётган бир-биридан чиройли кўчалар, биноларни кўриб, шундай тинч ва фаровон юртда яшаётганимдан кўнлим фахрга тўлмоқда”,-дейди Сўхнинг энг чекка чегара ҳудуди - Чашма қишлоғида яшовчи 85 ёшли Акбарали ота Шералиев. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Энг асосисийси  Шавкат Миромонович Мирзиёевдек оқилу доно раҳбаримиз бор. Бунга шукроналик қилмасдан бўладими?!

Камолиддин Азизов - Сўх  туман ФЎЎБОФМ Кенгашининг

  кексалар ва фахрийлар масаласи бўйича

                        раис ўринбосари