Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухлик спортчилар Осиё чемпионатида!

×

 2019-11-29 13:17:03    67

PDF yuklash
Chop etish


                   Сухлик спортчилар Осиё чемпионатида!

         Чекка ҳудудларда спортни ривожлантириш, ёшларни спортга жалб этиш, Ўзбекистоннинг дунё миқёсида обрў-эътиборини юксалтириш мақсадида Президентимиз томонидан эътибор ва ғамхўрликлар қаратилмоқда. Шу эътибор туфайли спорт майдонига кўп фидоий ёшларнинг чиқиши қувонарли ҳол албатта. Сух туманида ҳам ушбу йўналишдаги амалга оширилапётган ишлар эътироф этишга лойиқдир.

         Сух тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 27 хамда 24-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари Иқбол Ваҳобжонов, Маъруфжон  Пўлоджонов, Оқилжон Тўхтаматов, Шоҳид Ҳисенбоев, Баҳодур Нураҳматов, Нозиржон Мамадалиев, ушбу таълим даргоҳлари ўқитувчилари -  Султонали Ёдгоралиев, Муслиҳиддан Мирожидинов, ЧХБТ ўқитувчиси Азамжон Аюбовлар раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси УШУ федерацияси томонидан ташкил этилган Республика чемпионатида қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар ва қувонарлиси, спортчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

         Спортнинг УШУ тури буйича Ўзбекистон кубоги САНДА йўналишида Иқбол Ваҳобжонов - 3 ўрин, Шоҳид Ҳисенбоев - 3 ўрин, Маруфжон Пўлоджонов - 2 ўрин, 27- мактаб ўқитувчиси Султон Ёдгоралиев - 3 ўринларни эгалладилар. Бўлажак Осиё чемпионатида спортчиларимизга омад ёр бўлсин!