Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

29 ноябрь тарих тақвимида

×

 2019-11-29 12:55:22    67

PDF yuklash
Chop etish


29 ноябрь 1939 йил - Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот институти ташкил топган кун

  Чорвачилик институти Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот Институти-илмий муассасаси. Ўзбекистон қишлоқ ва сув xўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ xўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази таркибида. Тошкнт вилаяти Қибрай туманидаги Қизил шалола посёлкасида жойлашган. 1939 йил 29 ноябрда Ўрта Осиё ҳамда стансиялари негизида ташкил топган. Институтда 23 бўлим бўлиб, маxсус тадқиқотлар олиб борувчи гуруҳлар бор. Институт таркибида Қорақалпағистон Республикаси филиали, Тошкент вилоятида "Қизил шалола” тажриба xўжалиги, А.Усанов номидаги ширкатлар уюшмаси, “Еркин" ширкатлар уюшмаси, Сурxандарё таянч пункти, Самарқанд лабараторияси, ферментлар ишлаб чиқарувчи лабаратория, Паррандачилик селексия-генетикаси стансияси, Чотқол асаларичилик тажриба xўжалиги, Бушуев зотли қорамолни тарқатиш корxонаси, чорва ва парранда зотлари, озуқабоп экинлар, чорвачиликни меxанизатсиялаш бўйича кўргазма павилиони, чорвадор илғор тажриба ва меxанизаторлар малакасини ошириш мактаби фаолият кўрсатади. Институт фаолиятининг асосий йўналишлари; чорва моллари ва паррандаларнинг мавжуд зотларини такомиллаштириш ва янги зотларини яратиш, озуқабоп экинларнинг серҳосил навлари ва дурагайларини яратиш, чорвачилик ва ем – xашак этиштиришнинг жадал теxнологияларини ишлаб чиқиш, чорва моллари ва паррандаларни илмий асосда боқиш, уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асосларини ўрганиш.

29 ноябрь - “Барселона” футбол командасига асос солинган кун

  Испания футбол командаси “Барселона” – шаҳар билан бир хил исмга эга бўлган каталония фубол клуби ҳисобланади.Испания ва жаҳон бўйича энг зўр футбол командаларидан биридир.Клуб 29 ноябрда Жоан Гампер раҳбарлигида швейцариялик, британиялик, испаниялик ва каталониялик футболистлар  гуруҳидан тузилган. 1899  22 октябрда у маҳаллий газетага футбол клубини тузиш учун қатнашишга ҳамма хоҳловчиларни таклиф этади. Танлаб олинганлар 29 ноябрда таъсис этиш мажлисига йиғиладилар ва янги футбол клуби тузилади. Команда мусобақани муваффақиятли бошлади. 1905 йилда каталония чемпионатидаги ғалабасидан кейин клуб 3 йил ҳеч қандай ғалабага эришмади ва унинг молиявий ахволи кескин ёмонлашди. Шунда клуб президенти қилиб 1908 йилда уни ташкиллаштирувчилардан бири ва унинг собиқ форварди Жоан Гампер сайланди. Натижада у бу ўринга беш марта қайта сайланиб, 1925 йилгача клубга раҳбарлик қилди. Бу вақт мобайнида команда Каталония чемпионатида 10 марта, Испания Кубогида 6 марта ва 4 марта Пиренеев Кубогида ғолиб чиқди. Гампернинг яна бир асосий ютуқларидан бири шахсий стадионни барпо қилишидир. 1922 йил клуб аъзолари сони 1000 тага етди.Клубга форвард Паулино Алькантарони таклиф қилади, у 13 йил ўйнаб 357 та гол уради. Клуб тарихидаги энг зўр хужумчига айланди. Шундан бери барселонада клубни жаҳон пешқадамлигига олиб чиққан бир қанча дунё таниган футбол усталари  ўйнадилар. Улардан қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:Ладислав Кубала, Йоханн Крайфф, Диего Марадона, Христо Стоичков, Ромарио, Роналдо, Луиш Фигу . 1940-50 йиллардаги оғир сиёсий вазиятга қарамасдан, каталония клуби ютишда давом этди. Ўша вақтлардаёқ “Барселона” европа турнирларида қатнашишни бошлади ( Европа мавсумини бирор марта қолдирмаган ягона клуб). Ҳозирда “Барселона” ҳақиқатдан ақл-бовар қилмас даражада кўп унвон йиққан буюк клублардан биридир. Ўзининг тарихида у ҳамма Европа кубокларида ютган, 20 марта Испания чемпиони бўлди, 16 марта каталония чемпиони, 25 марта Испания миллий Кубоги соҳиби, 6 марта Испания суперкубоги соҳиби бўлди. Яна  у – 2 карра Латин Кубоги соҳиби, 3 карра Ярмарка Кубоги ғолиби, 4 карра Кубоклар кубоги соҳиби, 3 карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. 2009 йилда “Барселона” йил давомида ҳамма йирик турнирларда ғолиб чиққан ягона футбол клуби сифатида ноёб ютуққа эришди. ( 3 та миллий- чемпионат, Испаниянинг Кубок ва Суперкубок ва 3 та халқаро – бу чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва жаҳон клублар чемпионати). Клубнинг расмий ранги кўк-қизил. “Барселона”нинг герби бошидан шаҳар герби эди, 1910 йил шахсий герби яратилди. Ҳозиргача бу герб сақланиб келинмоқда. Клуб Каталониянинг рамзларидан бирига айланди.

Манба: http://taqvim.uz/uzc