Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БИРГА БУ СИНОВНИ ЕНГАМИЗ!

×

 2020-04-09 09:29:27    81

PDF yuklash
Chop etish


БИРГА  БУ СИНОВНИ ЕНГАМИЗ!

         Бутун дунё синовли даврда яшаётган бир пайтда мӯҳтарам Юртбошимиз  Шавкат Мирамонович Мирзиёев  барчамизни бирдамлик, жипсликка ундаб, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлиб, кўринмас душманни енгишга чорламоқдалар ва соғлиғимизни сақлаш учун жон куйдирмоқдалар.

         Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларимизнинг таълим олишида узилиш бўлмаслиги, уларнинг уйда турган ҳолда тизимли равишда билим олишлари учун 30 мартдан бошлаб ташкилланган онлайн дарслар нафақат ўқитувчиларни, балки ота-оналарни ҳам хурсанд қилмоқда.

         Халқимиз учун берилган қисқа синовли кунларда туну-кун тиним билмай меҳнат қилаётган барча инсонларга, дарс ўтаётган ўз фанининг усталари бўлмиш педагогларимизга, дарс жараёнларини бенуқсон эфирга узатаётган телевидиние ходимлари жамоасига ташаккур айтаман.

         Онлайн дарсларни кузатиб боряпман. Бу дарсларни республикамизда ўз тажрибаси орқали барча педагогларга ўрнак бўла оладиган, ўз фанининг ҳақиқий эгалари бўлмиш малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилаётганига ишонч хосил қилдим.

         “Таълим соҳасининг забардаст аскарлари”га ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки улар ўзларининг фидоийликлари ва жасоратлари билан ҳеч бир ҳавф таълимда узилиш қила олмаслигини исботламоқдалар. Шундай фидоий инсонлар бор экан, юртимиз янада гуллаб яшнайди, таълим соҳаси ривожланаверади.

         Мӯҳтарам Юртбошимизни ва унинг атрофида бирлашган бутун халқимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин. Ҳеч қандай вирус бизни ўз йўлимиздан оғиштира олмайди.

                                       БИРГА КУРАШАМИЗ!

           А. Сафаров - Халк депутатлари Сух тумани Кенгаши депутати