Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларда дезинфекция ва зарарсизлантириш ишлари қизғин олиб борилмоқда

×

 2020-04-06 18:55:52    125

PDF yuklash
Chop etish


Маҳаллаларда дезинфекция ва зарарсизлантириш ишлари қизғин олиб борилмоқда

         Республикамизнинг барча ҳудудларида бӯлгани каби Сух туманида ҳам коронавирус пандемиясига қарши кураш ва уни туман ҳудудига кириб келиши ва тарқалишин олдини олиш бӯйича арзирли ишлар олиб борилмоқда. Пандемияга қарши кураш бӯйича туман ҳокимлигида махсус штаб ташкил этилган бӯлиб, ҳар кунги маълумотлар ушбу штабга тақдим этилади ва қилинган ишларнинг сарҳисоби белгиланган тартиб бӯйича муҳокама этилади. Вилоят ҳокими томонидан юборилган 1 000 килограмм дезинфекция учун ишлатиладиган махсус модда бугун тозалаш ишларига сарфланмоқда. Дезинфекция ишларида туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва туман фавқулодда вазиятлар бӯлими ишчи-ходимлари самарали фаолият олиб боришмоқда. Махсус асбоб-дастгоҳлар билан жиҳозланган дезинфекторлар гурӯҳи маҳаллалар кесимида ҳар бир хонадонга кириб, дезинфекция ишларини олиб боришаётир. Фавқулодда вазиятлар бӯлими ёнғин хавфсизлиги отрядининг махсус машинаси ҳам кӯчаларни дезинфекциялаш ишларига жалб этилган. Бугун туманнинг Мулгон, Чумоқча, Чашма маҳаллалари ҳамда туман марказида жойлашган Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинлари кӯчаларида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди. Туман фавқулодда вазиятлар бӯлими бошлиғи Ж. Жалоловнинг маълумотига кӯра, бугун номлари тилга олинган маҳаллаларда 45650 квадрат метрдаги масоҳат дезинфекция қилинди.

         Туманда пендемияга қарши кураш чоралари, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам яхши йӯлга қӯйилган. Каратнтин тартибига қатъий риоя қилиш, тиббий ниқобсиз ва зарурият бӯлмаганда кӯчага чиқмаслик каби тарғибот ишлари туман узра сайёр радиостанциялар орқали олиб борилмоқда. Бу ишда туман ички ишлар бӯлими ва Ёшлар иттифоқи туман бӯлимининг ҳамкорлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

         Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунларда саховатпеша ҳомийларимиз томонидан ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларни қӯллаб-қувватлаш мақсадида кӯп хайрли ишлар амалга оширимоқда. Саховатпеша ҳомийлар томонидан ташкил этилган хайр-эҳсонлар аҳолига бепул тарқатилмоқда. Эндиликда, қилинадиган хайр-эҳсон амаллари марказлашган ҳолда амалга оширилади. Сух туман маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлимининг таркибида ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилмоқда. Тартибга биноан, марказда ахборот маркази ташкил этилиб, секторлар кесимида ҳомийлик хайриялари махсус вакиллар томонидан етказиб берилади. Айни пайтда туманда ушбу марказнинг ташкил этилиши қизғин давом этмоқда. Марказнинг ташкилий ишлар жараёни бевосита туман ҳокими Фаррух Усаров, ички ишлар бӯлими бошлиғи С. Саидмӯсаев, давлат хавфсизлик хизмати туман бӯлими бошлиғи А. Маҳмудов томонидан ӯрганилиб, марказда хизмат кӯрсатиш сифатини янада яхшилаш бӯйича таклиф ва тавсиялар берилди.


         Шуни ҳам алоҳида таъкилаш лозимки, туманда маҳаллалар кесимида ҳам пандемияга қарши кураш чора-тадбирлари фаолик билан амалга оширилмоқда. Буни туманнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддийларининг тажрибасидан ҳам кӯриш мумкин.

         Маҳаллада бевосита иккинчи сектор раҳбари, Сух тумани прокурори Ф. Абдувалиев, Ӯзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг туман бӯлими мудири М. Ботиров, маҳалла раиси С. Нишоновларнинг бевосита ташаббуси билан сайёр радиостанциялар ташкил этилган бӯлиб, ушбу орқали аҳолига карантин тартиб-қоидалари мунтазам тушунтириб борилмоқда. Бу йӯналишда туман халқ депутатлари  вилоят Кенгаши депутати Ф. Эназаров, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С. Асқаров ҳам ташаббус кӯрсатишмоқда. Куни кеча маҳаллада деинфекция қилиш ишлари амалга оширилди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати