Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух тумани: фавқулодда вазият сифатида ишлаш вақти келди

×

 2020-03-27 17:58:28    73

PDF yuklash
Chop etish


Сух тумани: фавқулодда вазият сифатида ишлаш вақти келди

            Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус масаласига бағишланган видеоселекторда давлатимиз раҳбари айни кунларда ҳар биримиз фавқулодда вазият сифатида ишламасак, натижага эриша олмаймиз деб айтган сӯзлари бевосита раҳбарлар зиммасига катта масъулият юклайди. Давлатимиз раҳбари мутасаддийларни айни пайтдаги ҳолатга фавқулодда вазият деб қарашга чақирди.

         Дарҳақиқат, бугунги синовли кунларда ҳар биримиз бирдамлик, ҳамжиҳатликдек инсоний хисларларга амал қилиб иш тутишимиз лозим. Зотан Президентимиз таъкидлаганларидек: ”Миллатимизни сақлашимиз керак! Бизнинг буюк тарихимиз, маданиятимиз бор, дунё ҳамжамияти олдида ана ўша маданиятимизни кўрсатишимиз керак. Мана шунга эътибор беринглар.

         Нуронийларимизни асрайлик. Оқсоқолларимизни, онахонларимизни авайлайлик. Дуо-фотиҳа қилиб, уйда ўтиришсин.

         Бефарқ бўлманглар. Юракларингдан ҳис қилиб, мана шундай оғир вазиятда жипслашишимиз, бирлашишимиз, яхши муомалада бўлиб, одамларимизни онгли равишда ишонтириб, шу балодан қутулиб олишимиз керак.”

         Бугун вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сухда Президентимизнинг таклиф ва топшириқлари асосида туманда ташкил этилган ҳар бир сектор кесимида ишлар ташкил этилди. Карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиш. Бугунги кундаги асосий мақсад ана шундан иборат. Чунки жорий этилган тартиб-қоидаларга риоя қилмас эканмиз, бу балодан қутулиш мушкул бӯлиши табиий ҳол.

         Туманнинг биринчи сектор таркибига 7 та маҳалла киради: Ленбург, Умабара, Девайрон, Тул, Соҳибкор, Қалъача, Ғазнов. Туман ҳокими ташаббусига биноан бугундан бошлаб ҳар бир маҳалланинг кириш ва чиқиш ҳудудларига шлагбаумлар ӯрнатилади. “Биз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз зарур. Ҳатто бир маҳалладан иккинчи маҳаллага бориб-келиш манъ этилади. Зарурат туғилмаса, ҳеч кимнинг ҳудуддан чиқишга ҳаққи йӯқ. Бу айниқса, маҳалла раислари ва профилактик инспекторлар зиммасига катта масъулият юклайди. Мӯҳтарам Президентимиз айтганладирдек, фавқулодда вазият шароитида ишлашимиз керак” – деди туман ҳокими маҳалла раислари билан бӯлиб ӯтган сӯҳбатда.

         Таъкидлаш лозим, бугун туманнинг барча маҳаллаларида туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари томонидан дезинфекция қилиш ишлари жаддалик билан олиб борилмоқда. Марказ мутахассислари бугун Ғазнов маҳалласида зарарсизлантириш ишларини олиб боришди. Дезинфекторлар тӯлалигича зарурий асбоб-ускуна ва махсус кийимлар билан таъминланган. Кӯчаларда автомашиналарни дезинфекциялаш билан бирга, ҳар бир ҳайдовчига коронавирусга қарши кураш бӯйича эслатма ва махсус қоғозлар тақдим этилмоқда. Аҳоли хонадонларида ишлаётган дезинфекторларга ҳам қаттиқ талаб қӯйилган: хонадондаги барча ҳудудларни оғил ва ҳожатхоналаргача зарарсизлантириш ва аҳолига дезинфекция мақсадини тушутриниш. Бундай ишлар жараёнида бевосита туман ҳокими Фаррух Усаров ӯзи ҳам шахсан иштирок этиб, аҳолига Республикамизда ӯрнатилган карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиш шарт ва зарурлигини тушунтирди.

         Шунингдек, туман миқёсида ижтимойи кӯмакка мӯҳтож аҳолини моддий ва маънавий қӯллаб-қувватлаш ишлари давом эттираётир. Бугун Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши фаоллари ва “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси туман филиали билан ҳамкорликда туман марказида бепул ниқоблар тарқатилди. Дарҳақиқат, одамдаги инсонийлик хислатлари айни шу кунларда сезилади дейишади Ёшлар Иттифоқ фаоллари. Иттифоқнинг фаол аъзоси Толибжон Ибрагимовнинг маълумотига кӯра, бундай хайрия акциялари туман миқёсида мунтазам ташкил этилади.

         Айтиш лозимки, коронавирусга қарши кураш ва олдини олиш бӯйича туманда сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Айни дамда туман ҳокими ва саховатпеша инсонлар томонидан тумандан ташқарида қолган, айниқса, Фарғона шаҳрида қолиб кетган Сухликларга моддий ва маънавий ёрдам кӯрсатиш устида ишлар олиб борилаётир.   

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати