Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховатпеша тадбиркор томонидан эҳтиёжманд оилаларга бепул ун, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар тарқатилди

×

 2020-03-23 18:39:56    81

PDF yuklash
Chop etish


Саховатпеша тадбиркор томонидан эҳтиёжманд оилаларга бепул ун, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар тарқатилди

         Ҳақиқатан ҳам бугун халқимиз синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларида бӯлгани каби, Сух туманида ҳам айни кунларда аҳоли ӯртасида коронавирусга қарши курашиш, уни олдини олишга бӯлган саъй-ҳаракатлар, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Халқимиз учун синов келган айни кунларда, саховатпеша инсонлар томонидан халқимизни қўллаб-қувватлаш, хайр-саховат қилиш ишлари кун сайин қулоч ёймоқда.

         Валижон Тӯйчиев туманнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилади. Тадбиркорлик билан шуғулланади. Маҳалла раиси Субҳонали Нишоновнинг сӯзларига кӯра, маҳалланинг бирон бир тадбири Валижоннинг моддий кӯмагисиз, ҳомийлигисиз ӯтмайди. Валижон бугун яна бир хайрли ишга қӯл ӯрди. Туманнинг иккинчи сектори ҳудудидаги аҳоли, айниқса, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож бӯлган, ногиронлиги бор, кӯп болали оилаларни қӯллаб-қувватлаш мақсадида ӯзининг беғараз ёрдамини кӯрсатди. Тадбиркор томонидан тақдим этилган 100 қоп ун ва айни кунларда асосий восита бӯлган 2 000 дона тиббий ниқоблар эҳтиёжманд оилаларга тарқатиб берилди. Шунингдек, саховат амалининг иккинчи куни ҳам тадбиркор томонидан эҳиёжманд оилаларга 40 қоп ун, 4 донадан нон, гӯшт, ӯсимлик ёғи ва тиббий ниқоблар эҳсон сифатида тақдим этилди. Саховатпеша тадбиркорга иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев ҳам ӯз миннатдорчилигини билдирди.

         Шунингдек, коронавирус туфайли эълон қилинган карантин кунлари ва ӯқувчиларнинг таътил даврини мазмунли ӯтказиш мақсадида иккинчи сектор раҳбари ташаббуси битлан китобхонлик акцияси эълон қилинди. Сектор раҳбарнининг ташаббуси билан ӯқиб бӯлгандан сӯнг қайтариб бериш шарти билан ҳар бир ӯқувчининг хонадонига бадиий адабиётлар юборилмоқда. Шунингдек, туманда янги, карантин тартибига қатъий риоя қилиш борасида ҳам аҳоли ӯртасида тизимли ишлар амалга оширилаябти. Бу йӯналишда Сух туман телевизион студияси ижодий ва техник ходимларининг фаолиятини алоҳида таъкидласак арзийди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати