Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус” ғолиблари аниқланди

×

 2020-02-20 14:47:44    80

PDF yuklash
Chop etish


“Беш ташаббус” ғолиблари аниқланди

         Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ижроси вилоятмизнинг энг чекка тумани – Сухда ўзининг амалий ижросини топаётиир. Буни таълим муассасаларида ўтказилаётган турли тадбир ва мусобақларда кўришимиз мумкин.

         Жумладан, туманнинг 4, 10, 15 выа 25-сонли УЎТ мактабларида ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида ўтказилаётган кўрик-танлов ва мусобақалар сўзларимизнинг яққол мисолидир. Маълумот ўрнида: айни пайтда туман таълми муассасаларида 196 та спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб, ушбу тўгаракларга 6 312 нафар ўқувчилар  жалб қилинган.

         Жумладан, Республикамизда ўтказилиши анъанага айланиб қолган  “Ёшлар шахмат тахтаси” турнирининг мактаб босқичлари туманнинг юқорида номлари тилга олинган мактабларда ўтказилмоқда. Туман Ёшлар Иттифоқти ва халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирларда ўқувчиларнинг фаол иштироки таъминланаётир. Айниқса, 10-сонли УЎТ мактабида ушбу мусобақанинг мактаб босқичи ниҳоясига етиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Мусобақа натижасига кўра, мактабнинг 4-синф ўқувчиси Паризода Каримжонова, 6-синф ўқувчиси Азизбек Каримжонов, 7-синфда таҳсил олаётган Фахриддин Қутбидинов ва 11-синф ўқувчиси Роҳилахон Каримжоновалар ушбу мусобақанинг ғолиблигини қўлга киритдилар.

         Шунингдек, Сух туманида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Ёш китобхон” танлови ҳам анъана тусини олган. Туман халқ таълими бўлим мудири Амиржон Темировнинг маълумотига кўра, туманнинг 20-солни УЎТ мактабида 14 - 16-ёшли ўқувчилар ўртасида ушбу танловнинг мактаб босқичи ўтказилиб, бирични ўрин ғолибига 100 000 сўм пул мукофоти,  2 ўрин ғолибига 75 000 сўм ва 3-ўринни олган ўқувчига 50 000 сўм пул мукофоти топширилди.

         Шунингдек, тумандаги 12 -сонли  мактабда 12, 13, 14, 15, 23-сонли УЎТ мактаблари ва 3-ИДУМнинг ëшлари ўртасида "Ёш китобхон " шиори остида китобхонлик кӯрик-танлови ӯтказилди. 1 ӯрин 3-ИДУМ ва икинчи ӯрин 12-сонли мактаб ўқувчи-ëшларига насиб этиб, ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар мусобақанинг туман босқичига йулланмаларни қўлга киритишди. Танлов ғолиб ва совриндорларига туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати