Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2019 йил 30 декабрдаги “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сон Қонун ва янги таҳрирдаги Солиқ кодексдаги янгиликлар тўғрисида

×

 2020-01-22 15:52:37    79

PDF yuklash
Chop etish


2019 йил 30 декабрдаги “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сон Қонун ва янги таҳрирдаги Солиқ кодексдаги янгиликлар тўғрисида

Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

2007 йилдаги Солиқ кодекси 392 моддадан иборат бўлган бўлса, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 480 та моддадан иборат.

Қонунга мувофиқ, 2007 йилда қабул қилинган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.

2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

Қонунга кўра, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишлича ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилмоқда.

Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш 2020 йилнинг
1 июлидан эътиборан амалга оширилади.

Солиқ тўловчи 2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга кўчиришни амалга оширишга ҳақли.

Бунда, ҳар бир кейинги солиқ даврида ҳисобга олинадиган ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий солиқ давридаги солиқ базасининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилди, солиқ ҳисоботлари камайтирилди ва соддалаштирилди.

Эндиликда, Кодекснинг 5-моддасига кўра, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларни ҳисоблаш тартиби ҳам белгилаб қўйилди.

Кодекснинг 16-моддасида солиқлар ва йиғимларга таъриф келтирилган бўлиб, унга кўра, солиқлар – Солиқ кодексида белгиланган, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов, йиғим деганда бюджет тизимига Солиқ кодексида ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади.

Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинди.


Т/р

Солиқ турлари (2007 йилги Солиқ кодекси бўйича)

Солиқ турлари (2020 йилги янги Солиқ кодекси бўйича)

1.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

2.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

3.

Қўшилган қиймат солиғи

Қўшилган қиймат солиғи

4.


Акциз солиғи

Акциз солиғи

5.

Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар

Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар

6.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

7

Мол-мулк солиғи

Мол-мулк солиғи

8.

Ер солиғи

Ер солиғи

9.


Ижтимоий солиқ

  Кодексга кўра, солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:

камерал солиқ текшируви;

сайёр солиқ текшируви;

солиқ аудити.

(Илгари солиқ текширувлари ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган ва ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлардан иборат бўлган).

Кодексга трансферт нарх шакллантиришни назорат қилиш нормалари, “ўзаро боғлиқ шахслар” ва “ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида назорат қилинадиган битимлар”, “назорат қилинадиган чет эл компанияси” тушунчалари киритилди.

Шу муносабат билан айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ “солиқ тўловчиларни консолидациялашган гуруҳи” тушунчаси ва уларни солиққа тортишнинг хусусиятлари белгиланди.

Шунингдек, Солиқ кодексининг VI, VII бўлимлари ва 5-боби 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

Солиқ кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 1-банди 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади. 2023 йил 1 январга қадар чет эл компаниясидаги иштироки улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган юридик ёки жисмоний шахс чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилади.

Б. Эназаров  - Сух тумани адлия бўлими

                             бош маслаҳатчиси