Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

22 январь санасидаги тарихий кунлар

×

 2020-01-22 08:58:18    72

PDF yuklash
Chop etish


22 январь 1927 йил - Самарқанд Давлат Университети ташкил этилган кун

Самарқанд университети, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети (СамДУ) – Ўзбекистонда илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган йирик олий ўқув юртларидан бири. 1927 йил 22 январда Самарқандда Олий педагогика институти сифатида ташкил этилган. Дастлаб 3 бўлим ( физика-математика, табиий-география ва ижтимоий-иқтисодий), 11 ўқитувчи, 4 кафедра билан иш бошлаган институтда таълим 4 йиллик бўлган. Институт қошида 1929 йил ноябрда ишчилар факультети, 1930 йил январда ишчилар университети (кечки ва сиртқи) ҳамда 1- ва 2-даражали мактаб ўқитувчилари учун малака ошириш институти ташкил этилди. 1930 йил 22 январда Олий педагогика институти Ўзбекистон педагогика академияси (педакадемия)га айлантирилди ва у таълимнинг факультет тизимига ўтди.

         1933 йил 20 январда Ўзбекистон давлат педагогика академияси Ўзбекистон давлат университети (ЎзДУ)га айлантирилди. Мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда университет қошида ташкил этилган кечки педагогика институти муҳим роль ўйнади. Кейинчалик бу институт негизида Самарқанд педагогика институти (1992 йил СамДУ билан бирлаштирилди), 1960 йилдан ЎзДУ Самарқанд давлат университети (СамДУ) деб атала бошлади.

         Университет таркибида тарих, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт, ижтимоий-сиёсий фанлар, ўзбек филологияси, рус филологияси, тожик филологияси, география, кимё, механика-математика, физика, биология, информатика ва информацион технологиялар, педагогика ва бошланғич таълим, касбий таълим, мусиқа, жисмоний маданият факультетлари, 73 ўқув лаборатория, 13 компьютер синфи, бизнес мактаб, тестга тайёрлов курси, ахборот технологиялари ва иқтидорли талабалар билан ишлаш маркази, ўқув диагностика маркази, махсус ситрқи бўлим, метрология, патентшунослик бўлимлари, 8 қироатхона ва интернетга уланган компьютер залига эга кутубхона (3 млн. асар), Алишер Навоий, зоология, археология, география, университет тарихи музейлари бор. Университетда 34 йўналиш бўйича аспирантура (1930 йил ташкил этилган) ва 4 йўналиш бўйича доктарантура мавжуд.

22 январь 2014 йил - Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги нишонланди

2014 йил 22 январда Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги нишонланди. Ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни буюк аждодларимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашда театр санъатининг ўрни беқиёс. Айни кунларда нишонланаётган Ўзбек Миллий академик драма театрининг бир асрлик тўйи тантаналари санъатсевар халқимизга хурсандчилик кайфиятини улашмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 22 январда қабул қилинган “Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори нафақат Миллий театр, балки бутун ўзбек театр санъатида амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлди.

      Мазкур санъат даргоҳида юбилей арафасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бир асрлик тарихга эга бу маскан ўзининг мустаҳкам ижодий мактаби анъаналари, устоз ва шогирдликнинг намунали жиҳатлари билан ҳам барча театрларга ўрнак. Санъатимиз фидойилари Тўти Юсупова, Рихси Иброҳимова, Яйра Абдуллаева айни вақтда ҳам ёш ижрочиларга саҳна сирларини ўргатиб келишмоқда.

22 январь 2005 йил - Флоренцияда Шоколад фестивали куни

22 январдан 25 январгача Италиянинг Флоренция шаҳрида шоколад фестивали бўлиб ўтади. Бу ширинликка бағишланган тадбир дунёнинг турли ўлкаларидан келган сайёҳлар, меҳмонлар ва шунингдек, шаҳар аҳолисини ўзига жалб этади. Фестивал меҳмонларини лол қолдириш мақсадида турли xил кўргазмалар, мусиқали ва театрлашган намойишлар ҳаттоки, “Шоколад кечаcи” бал маскаради бўлиб ўтади. Фестивалда машҳур шоколад ишлаб чиқарувчи мутахассис ва қандолатчилар меҳмонларни ўзларининг сирларидан бохабар этадилар. Байрам қатнашчиларига шоколаднинг ўзига хос хусусиятини намойиш этиш мақсадида уларга турли ҳил кўриниш ва шаклидаги: суюқ, қаттиқ, ҳар ҳил масаллиқли шеколад бўлакларидан тақдим этадилар. Флоренцияда илк бора бу фестивал 2005 йилда бўлиб ўтган. Флоренциядаги бу фестивал ёш бўлишига қарамай ўзининг машҳурлиги ва оммабоблиги билан йилдан йилга сайёҳлар сони ва иштирокчилари билан кўпайиб бормоқда.

Манба: http://taqvim.uz/uzc