Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда “ақлли ҳисоблагичлар” ўрнатилмоқда

×

 2020-01-21 16:55:03    80

PDF yuklash
Chop etish


          Сухда “ақлли ҳисоблагичлар” ўрнатилмоқда

         Бугунги кунда Республикамизнинг кўп ҳудудларида эски электр ҳисоблагичларни янги замонавий – “ақлли ҳисоблагичлар” билан алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараён Сух туманида ҳам жадаллик билан амалга оширилаётир. Сух туман электр таъминоти идораси бош муҳандиси Додоориф Руповнинг маълумотига кўра, айни кунда ҳисоблагичларнинг алмаштириш ишлари туманнинг Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилмоқда. Ғазнов маҳалласи туманнинг биринчи сектори тасаруфида бўлгани боис, электр таъминоти корхонаси ишчилариннг бир кунлик фаолияти бевосита туман ҳокими Фаррух Усаровнинг назоратида бўлди. Яъни электр ҳисоблагич ўрантилишини  бевосита туман ҳокими ҳам кузатди. -“Ғазнов маҳалласида 534 та хонадон бўлиб, бугунги кунгача биз 522та хонадаонга янги электр ҳисоблагич ўрантиб бўлдик. Бу маҳаллада ишлар охирига етказилса, бошқа ҳудудларда ҳам бу жараён давом эттирилади. Туманнинг барча маҳаллаларини ноябрь ойигача янги ҳисоблагичлар билан таъминлаш режамизга киритилган”, - деди биз билан сўҳбатда Додоориф Раупов.

         Бу жараён ASKUE тизими орқали амалга оширилади, аҳоли ва умуман барча истеъмолчилар учун афзаллик жиҳатлари бор:

         биринчидан, электр таъминоти корхонаси ёки банклар эшигида узундан-узун навбатларда туришмайди. Электр ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини суратга олиб, Мажбурий ижро бюросида ниманидир исботлашга мажбур бўлишмайди. “Ҳисоблагичингиз кўрсаткичини ёзиб олай”, деб ҳеч ким безовта ҳам қилмайди.
         иккинчидан, ҳисоблагич ўрнатилгач, АСКУЭга уланади, код киритилиб, ҳисоб рақам очилади. Истеъмолчиларга SMS хабар орқали барча маълумотлар автоматик тарзда етказиб турилади. Мобиль телефон рақамига уланиши тўловни уйдан чиқмай “on-line” режимида амалга ошириш имконини беради. Энг муҳими, “шахсий кабинет” орқали ҳар бир истеъмолчи қанча электр энергияси сарфлаганини кузатиб туриш имконига эга бўлади.

         учинчидан, янги тизимда ҳисоблагичдаги маълумотларни компьютер назорат қилади. Электр таъминоти корхонаси ходимлари уйма-уй юришга кетадиган вақтини тармоқларнинг техник ҳолатини яхшилашга сарфлайди. Шунингдек, истеъмол қилинган энергия ҳақидаги маълумотларни йиғишда инсон омили таъсири камаяди.   

         тўртинчидан, фойдаланиш жараёнида сансалорлик ва бюрократия камроқ – янги авлод ҳисоблагичлари 10 йилда бир маротаба қиёсловдан ўтказилади.

         Етказиб берувчи нуқтаи назаридан, янги «ақлли» ҳисоблагичнинг яна бир хусусияти шундаки, маълумотларни сохталаштиришга уриниш, яъни ҳисоблагичга таъсир ўтказиш ҳолатлари юзага келса дарҳол ўчади ва тизимга хабар жўнатади. Истеъмолчи энергия тўлови тўланмаган тақдирда масофадан ўчиш хусусиятига ҳам эга.

         Ҳисоб-китобларга кўра, бир дона замонавий ҳисоблагичнинг нархи 770 000 сўм деб белгиланган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, бугунги кунда Респуликамизда “ақлли ҳисоблагич”ларнинг ўрнатилиши мутлақо бепул амалга оширилаябти.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати