Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда бир кунда иккита боғча очилди

×

 2020-01-15 17:33:59    77

PDF yuklash
Chop etish


                            Сухда бир кунда иккита боғча очилди

         Сўнги икки йилда барча жабҳалар қатори мактабгача таълим соҳасида ҳам ўтказилган ислоҳот бугун ўзининг юксак самарасини бераётганини  олис қишлоқларда замонавий тарзда бунёд этилаётган болалар боғчалари, келажагимиз ворислари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлардан ҳам билиш мумкин. Бунинг самараси ўлароқ олис Сух туманида ҳам мактабгача таълим тизимида улкан ўзгариш ва янгиланишлар рўй бераётгани эътирофга сазовор. Куни кеча туманнинг иккита маҳалла фуқаролар йигинида замонавий болалар боғчалари фойдаланишга топширилди.

         Туманнинг иккинчи сонли мактабгача таълим муассасаси олдин “Бўстон” номи билан фолият юритиб, шўролар даврида эски дала шийпони жойида қурилган эди. Юртбошимиз томонидан берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар боис, бугун муассасанинг эски биноси батамом бузилиб, унинг ўрнида икки қаватли, барча шароитларга эга мактабгача таълим муассаси бенёд этилди. –“Президентимизга мингдан-минг раҳмат, болажонларимизга берилаётган эътиборлари биз кексаларни жуда қувонтиради. Мана, Юртбошимиз эътибори туфайли туманимизда тўққизта замонавий боғча қурилиб, ўсиб келаётган баркамол авлод ихтиёрига берилди. Қани энди, мен ҳам шу болажонлардек бўлсаму шундай мўҳташам биноларда тарбия олсам”, дейди Истиқлол маҳалласида яшовчи 90 ёшли отахон Ҳайдарали Ҳисенов. Эндиликда бу замонавий мактабгача таълим муассасасида 75 нафар болажонлар таълим-тарбия олишади.

         Муассасанинг очилиш маросимида Фарғона вилоят касаба уюшмалари Федерацияси раиси Эркинжон Нуралиев, Сух тумани ҳокими Фаррух Усаров, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар, нуроний отахон ва онахонлар, туман корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Муассасанинг очилиш маросимида сўз олганлар энг аввало, Президентимизнинг Сух туманига берилаётган эътибори, жумладан, Сухда бунёд этилган барча ижтимоий соҳа иншоотлари, мактабгача таълим муассасалари, қурилган ва қурилаётган бино ва гузарлар ушбу эътибор самараси эканлигини таъкидладилар. Бинонинг қурилишида “Ал Беҳрўз қурилиш инвест” МЧЖ қурувчиларининг ҳиссаси жуда катта ва ушбу мақсадга, яъни боғча қурилишига 2 миллиард 279 миллион сўм маблағ йўанлтирилди.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, туманда бир кунда иккита ана шундай замонавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли учун ҳам мактабгача таълим муассасининг очилиши байрамона совға бўлди десак, муболаға эмас. “Мирзоқурбон” хусусий фирмаси томонидан қурилган бу бинога давлатимиз томонидан 2 миллиард 600 миллион сўм маблағ йўналтирилди. –“Бизнинг боғчамиз ҳам эски дала шийпони ўрнида жойлашган эди. Янги бинои кўриб, истиқлолимиз шукўҳи ва ислоҳотлар самарасига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Бунинг учун Президентимизга мингдан-минг раҳмат”, - дея таъкидлайди ушбу соҳага бутун умрини бағишлаган тарбиячи опа Машрафхон Каримова. Дарҳақиқат, бугун Сухлик болажонлар берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар самарасидан баҳраманд бўлишаётир. Муассасанинг очилиш маросимида сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан боғчаларга берилаётган эътибор тўфайли таълим тарбия- сифати тобора юксалиб бораётгани хусусида алоҳида тухталиб ўтдилар.

         Меҳмонлар иштирокида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан байрамона дастур намойиш этилди ва болажонлар шеъру қўшиқларида бахтли болалик ва буюк Ватан тарннум этилди. Тадбир давомида қурувчилар ва соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга эсдалик совғалари топшрилди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати