Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ватан ҳимоячилари куни Сухда кенг нишонланди

×

 2020-01-15 09:02:30    88

PDF yuklash
Chop etish


            Ватан ҳимоячилари куни Сухда кенг нишонланди

           Ватан ҳимоячилари куни мафтункор табиати билан барчани ўзига ром этган гўзал Сух туманида ҳам кенг нишонланди. Ушбу улуғ айёмда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси Сух тумани бўлими, Ватанпарвар ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан Ватанимиз ҳимояси йўлида жонбозлик кўрсатган  фуқароларимиз янада қадрланиб, уларга ғамхўрлик кўрсатилди. Байрам совғалари топширилди.

         “Шоҳжаҳон” тантаналар мажмўасида бўлиб ўтган тадбирда туманда жойлашган ҳарбий қисмлар аскар-зобитлари, уларнинг оила аъзолари, бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафида йигитлик бурчини адо этаётган ёшларнинег ота-оналари, байналмилал жангчилар, ўқувчи-ёшлар қатнашдилар. Тадбир аввалида туман ҳокими Фаррух Усаров барча Ватан ҳимоячиларини қутлуғ айём билан табриклади. Ўтказилаётган тадбир тинчлик ва осойишталик натижаси эканлиги, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик халқимизнинг энг катта бойлиги эканлиги, бугунда юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари аскару зобитларининг муҳим ўрни борлигини туман ҳокими ўз сўзларида алоҳида қайд этди.

         Шундан сўнг, бир қатор ҳарбийлар, туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари, байналмилал жангчилар, аскарларнинг ота-оналарига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Орамизда йигитлик бурчини шараф билан адо этиб Ватанимизнинг юксак мукофотларига эга бўлган аскар-офицерлар борлиги кишини қувонтиради. Жумладан, тумандаги 12494 ҳарбий қисм командири Қосимов Равшан Норқобилович Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий Бош Қумондони Фармони билан “Мардлик” ордени билан тақдирлангани Ватан ҳимоячиларига берилган эътибордан даракдир.

         Тинч ва осуда, инсон қадри улуғланган юртга тўйу томошалар муносиб. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда туман санъаткорлари томонидан намоиш этилган куй ва қўшиқлар, ҳарбийлар ҳаётидан саҳна кўринишлари иштирокчилар қалбига бир олам қувонч бағишлади. Туман 7-сонли УЎТ мактабининг истеъдодли ёшлари ўзларининг Ватан, истиқлол, тинчлик ва осойишталикни тараннум этувчи шеър ва қўшиқлари билан қалбларга чексиз қувонч хадя этдилар. Ҳарбийлар билан самимий ва кўтаринки сўҳбатлар ўтказилди. Эътиборлиси шундаки, тадбирда истиқлол йилларида юртимизда ҳар томонлама пухта тайёргарликка эга, ихчам, тезкор, замонавий қурол-яроқ ва ҳарбий техника билан таъминланган Қуролли Кучлар ташкил этилганлиги таъкидланди.

         Шуни айтиш ўринлики, ҳар йили 14 январь Ватан ҳимоячилари куни туманда оилавий бахт, мамлакат иқболи сифатида нишонланади. Бу йилги байрамга Сухликларнинг катта тайёргарлик кўрганликлари ўтказилаётган ана шундай маънавий-марифий тадбирлар ва учрашувларда яққол намоён бўлиб турибди.

                            Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати