Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

14 январь санаси тарихда

×

 2020-01-14 09:49:12    73

PDF yuklash
Chop etish



 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни”

Маълумки, Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Юртбошимизнинг 6 сентябрдаги Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони билан бу борадаги ишларга тамал тоши қўйилди. Кейинчалик Мудофаа ишлари вазирлигига айлантирилди. 
1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим тадбирга қўл урилди. Республика Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон тасарруфига ўтказилди. Давлатимиз  раҳбари ташаббусига асосан қабул қилинган мазкур ҳужжат армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб  чиқилишига йўл очди. 1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “ Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. 
Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи Қуролли Кучларни бошқариш, режалаштириш ва қўллаш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан кенг фойдаланиш, бошқарувнинг информацион воситалари ва ҳарбий алоқа тизимларини уйғунлаштиришни, Қуролли Кучларимиз ахборот-коммуникатсияларининг рақамли ягона тармоғини яратишни тақозо этмоқда. Миллий армиямизни босқичма-босқич ва тизимли равишда шакллантиришда, аввало,  Ўзбекистоннинг минтақамизда ва ҳозирги дунёда тутган геостратегик ва геосиёсий ўрнини, мамлакатимиз ҳавфсизлигига қарши қаратилган жиддий ички ва ташқи таҳдид ва хатарларни, айниқса, кучайиб ва фаоллашиб бораётган халқаро террорчилик, экстремизм, тобора кўлами кенгайиб бораётган наркоагрессия, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши каби бало-қазоларни ҳисобга олган ҳолда иш тутдик. Армиямиз жаҳон ҳарбий қурилишининг энг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган бўлиб, айни пайтда миллий жанговар анъаналаримизни юксак садоқат билан давом эттирмоқда, шу билан бирга, минтақамизда рўй бериш эҳтимоли мавжуд бўлган ҳарбий ҳаракатлар ва жанговар амалиётлар ҳам ҳар томонлама эътиборга олинмоқда. Ҳарбий ўқув юртларимиздаги таълим тизими тубдан ўзгармоқда, уларда бўлғуси офицерларни тайёрлаш ва тарбиялаш ҳозирги замон талабларига тўла мос келадиган, принципиал жиҳатдан мутлақо янги бўлган ўқув-техник ва маънавий-аҳлоқий асосда йўлга қўйилган. Армия сафларига, авваломбор, мустақил ва суверен Ўзбекистонимизга хизмат қилиш, унинг манфаатлари ва сарҳадларини, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоя этишга азму қарор қилган мард ва фидойи, интеллектуал жиҳатдан тарбия топган етук кадрлар келади. 
Ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳатлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилди.  
   Бугунги кун юртимиз ўғлонлари буюк бобокалонимиз издоши бўлиб келмоқда. Улуғ аждодларимизнинг маънавий олами хусусида фикр юритганда, бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ҳақида алоҳида тўхталишимиз табиийдир. Чунки азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзида ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирди, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди. Юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар ва далиллардан кўриниб турибдики, давлат арбоби ёшлигидан жуда тадбиркор, ишнинг кўзини биладиган киши бўлган, у айниқса, бошқарувнинг нозик, кўпчилик учун тушуниш қийин бўлган сирларини яхши ўзлаштирган. Унинг дунёқарашида давлатга, ҳарбий ишларга бўлган қизиқиши ёшлигидан уйғонади. Уни уламолар имтиҳон қилишиб, қувват хотирасига тасаннолар айтишган. Ўн икки ёшга тўлганида у: Болаларча ўйинлардан орланадиган бўлади ва вақтини ўзига тенгқур ўспиринлар билан ўтказишга ҳаракат қилади.
Темур 16-18 ёшида қиличбозлик, найзабозлик ва шикор (ов) қилиш санъатини моҳирона эгаллайди ва 20 ёшида эса абжир чавондоз бўлиб етишади. Кейин у ўз тенгқурларини гуруҳларга бўлиб, жанг машқларини ўтказа бошлайди. Соҳибқирон ўн олти ёшгача фақат диний эмас, балки дунёвий фанлар-тарих, фалсафа, география, ҳисоб ва бошқа илмлардан ҳам хабардор бўлган. Буюк лашкарбоши мамлакат ободончилигини юксалтириш, аҳолининг иқтисодий турмуш тарзини яхшилаш ва мўл-кўлчиликни таъминлашга ўзининг улкан хиссасини қўшган. Бунга улуғ Амир пирлари Зайниддин Абубакр Тойбодий уқтирган салтанат ишларидаги тўрт нарсага: 1.Кенгаш; 2. Машварату маслаҳат;3. Мустаҳкам қарор, тадбиркорлик ва ҳушёрлик; 4.Эҳтиёткорликка амал қилганлиги туфайли эришган. Буни биз Амир Темурнинг “Барча ишларимнинг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини эса қилич билан бажо келтирдим”, деб айтган иборатомуз сўзларидан ҳам билсак бўлади. Соҳибқирон қайси бир мамлакатга лашкар тортиб борганлигидан қатъи назар, у адолатни ҳимоя қилган, инсоф ва диёнат учун жангга кирган. Аксарият ҳолларда келиб чиққан урушлар Амир Темур рақибларининг адолатсизлиги, инсоф диёнатсизлиги, имонсизлиги айби билан жанг олиб борган.  Бугунги кунда Соҳибқирон яратган ҳарбий санъат мероси жаҳон халқларининг ҳарбий санъати меросидан муносиб ўрин олди ва ҳозирги куннинг янги  мазмуни билан бойиб бормоқда.   
Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган хонадон тупроғидан бошланади.Шу боис, инсон илк бор нафас олиб, улғайиб вояга етган она заминга меҳр-муҳаббат ва садоқатда бўлиши, унинг ҳар бир ҳовуч муқаддас тупроғини кўзига тўтиёдек суртиши, унга нисбатан бир умр фарзандлик ҳисси билан яшаши унинг учун ҳам фарз, ҳам қарздир.  Ватанимиз тупроғидаги ҳар бир қарич ер муқаддас ҳисобланади. Шунинг учун аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё этганлар, қаерга борса ҳам ватан ёди билан нафас олганлар. Юртимиз инсонлари ватанимиздан ташқарида бахт-саодатга эриша олмайдилар. Ҳар бир инсоннинг ўз Ватани унинг учун дунёдаги энг гўзал ва муқаддас макондир.  Ватанга меҳр-муҳабати бўлмаган инсонни ота-онасига меҳри бор десалар бунга ишониб бўлмайди. Она ватанимизга садоқатли бўлиш, аждодлар меросига қизиқиш, миллий маънавиятдан бахрамандлик, ўзига ишонч, келажак олдида маъсуллик туйғуларини тарбиялайди.  Таълим муассасаларида “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирларини ўтказишнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, ўқувчилардан Республикамиз Қуролли кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда худудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини кенг ёритиб бериш, уларни ўз ватанига содиқ ва фидоий инсонлар этиб тарбиялаш барча таълим муассасаларининг педагогик жамоасининг энг муҳим вазифаларидан бирига айланган. Бугунги кунда ўқувчи ёшларда ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимиой ҳамкорлик каби миллий ғояларнинг асосий йўналишларини шакллантириш, бу таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш анъанага айланиб бормоқда. Ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш маросимларини тантанали ўтказиш ҳам ватанпарварлик тизимига киради. Ватанимиз, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, бугунги кунда ҳар бир йигит қизнинг орзуси ва бурчига айланиб бормоқда. 
Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир. Биз навқирон авлод вакилларини баркамол, етук кишилар қилиб вояга етказсак, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, ватанимиз шунчалик қудратли давлатга айланади.  Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини хис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир. Биз қўлга киритган бундай ютуқлар билан муқаддас юртимизда яшаётган, миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳақли равишда фахрланса арзийди.
14 январь 1690 йил - Немис устаси Иоганн Кристоф Деннер кларнет ихтиро қилган кун
1690 йил 14 январда немис устаси Деннер  замондошларига ўзи ихтиро қилган  қайта ишланган  сибизға эслатадиган мусиқа асбобини кўрсатганда , уларни асбобнинг  ёрқин овози ҳайратга солди. Бу овоз карнайнинг товушини эслатарди.Карнай шу пайтда «кларино» деб аталарди ва янги асбобни «кларинетто» - «кичкина карнай» деб номлашди.Кларнет (итальянча Сlarinetto,  лотинча clarus – тиниқ (товуш) сўзидан), сопрано (ёки ката) кларнети – пуфлама-тилчали ёғоч мусиқа чолғуси. 17-аср охирида юзага келган. Товуши тиниқ, ёрқин, ширали ва йоқимли. Обнус (қора) дарахти ёғочидан ва пластмассадан ясалади. Юқори қисмидаги мослама (мундштук)га қамиш (ёки бамьук) тилча боғланади, цилиндр шаклидаги ҳаво йўли (ички канал)нинг узунлиги 590-680 мм. Ҳозирги кларнерлар 7 тешикли ва 20 клапанли, асосан, В ёки А созида бўлади. Диапазони  d (ёки сis) –b3 (c4). Кичик кларнетлар, бассетгорн, бас-кларнет, контрабас-кларнет каби турлари ҳам мавжуд. Ижро ва ифодавий имкониятлари кенг бўлган кларнет якканавоз соз сифатида, камер ва эстрада ансамбллари, симфоник ва пуфлама чолғулар оркестрларида ишлатилади. Ўзбекистонда илк кларнетчилар 20-аср бошида пайдо бўлиб, 1950-йиллардан У. Ризоқулов, Б. Солиҳов, Б. Муртазоевлар танилди.
14 январь 1841 йил - Петербургда биринчи оммавий кутубхона очилган кун
1841 йили Петербургда биринчи ижтимоий кутубхона Россия императорининг ҳомийлигида очилди. Кутубхонанинг тантанавор очилишида юзлаб инсонлар иштирок этдилар, улар орасида машҳур адабиётшунос ва жамоат арбоблари қатнашдилар.Умумхалқ кутубхонани очиш  ғояси Россия жамиятида кўпдан бери муҳокама этилган, лекин айрим сабабларга кўра  буни амалга ошириш имкони бўлмаган. Оммавий кутубхонани ташкил этишда   Император аёл Буюк Екатерина биринчилардан ташаббус кўрсатади. Айнан у Россия учун улкан давлат кутубхонаси керакли   ва  унда билимга чанқоқ фуқоролар  ташриф буюриши ҳақида илк бора ўз фикрни билдирган. Буюк император аёл ўз орзуларида умумхалқ кутубхона россияликлар учун билимлар маскани бўлишини хоҳларди. Буюк Екатеринанинг ғояси 14 январнинг 1841 йили амалга ошди. Кутубхона очилиши Россия тарихида  миллий илм - фанини ривожлантиришнинг  бош  саҳифасига  айланди. Ҳар йили кутубхонага мингдан ортиқ китобхонлар ташриф буюрдилар. Кутубхонага турли табақага қараб ажритиш бўлмаган. Кутубхонада амалдор шахслар, савдогар,  ҳарбийларни ва бошқаларни учратиш мумкин эди. Шунингдек, машҳур ёзувчи ва шоирлар ҳам бу кутубхонага  ташриф буюришарди. Ҳозирги кунда бу кутубхона Россиянинг миллий кутубхонаси ҳисобланиб,  дунё бўйича кутубхонанинг фонди энг йирик ҳисобланади.
Манба: http://taqvim.uz/uzc