Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда волейбол бўйича “Ҳоким кубоги”га старт берилди

×

 2020-01-13 17:10:34    62

PDF yuklash
Chop etish


Сухда волейбол бўйича “Ҳоким кубоги”га старт берилди

         Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўбекистон Республикаси  Президенти томонидан илгари сурилган 5-та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси - аҳоли ва ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён этиш мақсадида Сух туманидаги "Сўғдиёна" спорт мажмўасида спортнинг волейбол мусобақаси буйича "Ҳоким кубоги"га старт берилди.

         Мусобақаларнинг расман очилиш маросимида Сух туман ҳокими Ф. Усаров сўзга чиқиб, барча жамоаларга омад тилади. Президентимиз томонидан спорт соҳасини ривожлантириш учун берилаётган эътибори ҳақида гапириб, бундай мусобақалар мунтазам уюштирилишини туман ҳокими  алоҳида таъкидлади. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, мусобақаларда Сух тумани, Фарғона шаҳри ёшлари ва Қирғизистондан келган меҳмонлар иштирок этишмоқда. –“Шундай мусобақалар орқали халқларимиз ўртасидаги аҳил дўстлик ришталари янада мустаҳкамланади”,- деди тадбир давомида Қирғизистондан келган меҳмон.

         Илк учрашувни Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Қадамжай туманидан келган "Бирлик" ҳамда Сўх тумани Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинининг "Ҳазрати Али" жамоалари бошлаб беришди. Мусобақларда 23та жамоалар ғолиблик учун  ўзаро беллашадилар. Ғолиб бўлган, энг фаол бўлган команда ва иштирокчиларга туман ҳокими кубоги ва эсдалик совғалари тақдим этилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати