Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати”

×

 2020-01-10 16:40:10    97

PDF yuklash
Chop etish


         “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати”

         Мўҳтарам Президентимиз Қуролли Кучлар Олий Бош Қумондонининг 2019 йил 13 сентябрьдаги 5529-сонли фармойишига асосан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида 15 декабрдан 15 январгача Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида Ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда. Шу қаторда Республикамизнинг энг олис анклав тумани Сухда ҳам ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, Ватанга садоқат рўҳида тарбиялаш, ушбу юртга нисбатан дахлдорлик ҳиссини ўйғотиш ҳамда ёшларни ҳар хил ёт ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш мақсадида Ватанпварварлик тадбирлари қизғин ўтказиб келинмоқда.  

         Ватанпарварлик ойлиги доирасида туман УЎТ мактабларида туман мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Туман мудофаа ишлари бўлим бошлиғи, майор Тоҳиржон Жалиловнинг маълумотига кўра, 15 январгача туманнинг барча ҳудудларида тумандаги ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари иштирокида турли хил тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган. Буниннг учун, тарғибот гурўҳлари тузилган ва ушбу тарғибот гурўҳлари тадбирларни кўтаринкилик билан ўтказишда ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишмоқда.

         “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида шу кунгача туманнинг 14, 18, 27 УЎТ мактабларида ҳарбийлар билан учрашувлар, байрамона концерт дастурлари ўтказилди. Режага асосан, 11 январь куни туман қишлоқ хўжалик касб- ҳунар коллежида, шунингдек, 13 январь куни туман маданият бўлимида маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни жалб қилган ҳолда байрамона концерт дастури ўтказилади. Тадбирларга бевосита туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи, маданият, халқ таълими бўлими, ҳамда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари масъул қилиб қўйилган.

         “Ватанпарварлик ойлиги”, ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб кеча тумани ҳокимлиги биноси олдида қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбй хизматчиларнинг чиқишлари тадбири ўтказилди. Тадбирда туман таълим муассасаларидан келган ёш йигит ва қизлар кўргазмага қўйилган армиямиз қурол-аслаҳалари билан яқиндан танишишди ва ҳар бир қурол ҳақида ўқувчиларга ҳарбийлар томонидан зарурий маълумотлар берилди.

         7 январь кунидан бошлаб шу кунгача туман мудофаа ишлари бўлими ва 12494-сонли ҳарбий қисмда ўқув муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ва ўқувчилар иштирокида мунтазам ўқув усулбий йиғинлар ўтказиб келинмоқда ва албатта, бундай тадбирлар ёш авлод  қалбида катта таассурот қолдираётир.

          Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ойлик ва байрамга бағишлаб туманнинг барча таълим муассасаларида “Темурбек ворислари” шиори остида ҳарбий-амалий спорт мусобақалари ва ёшларни ҳарбийлар ҳаёти билан танишиш ва улар билан мулоқот қилиш мақсадида ҳарбий қисмларга ташрифлар амалга оширилиб, ўқувчи ёшлар ўртасида юртга бўлган меҳр-муҳаббатни мустаҳкмалаш мақсадида расм чизиш, шеър ва иншо ёзиш танловлари ўтказилмоқда. Асосий тадбир бўлиб ўтадиган сана танлов ғолибларини иэсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш режалаштирилган. Туманда “Ватанпарварлик ойлиги” уюшқоқлик билан давом этаётир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Аборот хизмати