Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хорижда меҳнат фаолияти билан банд бӯлган фуқароларга имтиёзлар

×

 2020-01-10 11:29:35    72

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли фуқаролар!

         Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фарғона филиали маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785 сонли Фармонини ижросини таъминлаш юзасидан, хорижга вақтинчалик меҳнат фаолияти амалга ошириш учун кетаётган фуқароларга бир қанча имтиёзлар ва қулайликлар яратилди. Хусусан, ишлаш учун кетаётган фуқароларимизни ҳаёти, соғлиғи ва патент берилишини рад этилиши хавфини суғурта қилиш учун давлат томонидан 50 000 сўм миқдорида субцидия ажратилиб, фуқаролар суғурталанмоқда. Микрокредит Банк орқали фуқароларимизни хорижга ишга жойлаш билан боғлиқ харажатлари учун 2 000 000 сўм миқдорида имтиёзли кредит берилмоқда. Бундан ташқари, авиа ва темир йўл чипталарини чегирма асосида харид қилишингиз мумкин.

         Эндиликда Сиз қуйидаги хизматлардан ва имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин:

✔️Хаёти ва соғлиқни бепул суғурталаш;

✔️Патент расмийлаштириш учун 2 млн.сўм микрокредит олиш;

✔️Патент учун дастлабки хужжатларни расмийлаштириш;

- Рус тилидан сертификат;

- Паспорт таржимаси;

- РФнинг Миграция марказига рўйхатга туриш;

- Патент олиш билан боғлиқ бошқа хизматлар.

✔️Чет элда ишлаш тартиблари тўғрисида бепул маслахат.

✔️Лицензияга эга расмий фаолият кўрсатаётган хусусий бандлик агентликлари тўғрисида маълумотлар олиш.

✔️Ишчи виза расмийлаштиришга оид маслахатлар олиш.

         Тўлиқ маълумот олиш учун Агентлик Фарғона филиалининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: +998 73 244 40 01.  

         Манзил: Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 4 уй (Вилоят меҳнат Бошқармаси биносида).

         Шунингдек,ўзингиз истиқомат қилувчи туман ва шаҳарнинг Бандликка кўмаклашиш Марказларига мурожаат қилган ҳолда, батафсил маълумот олишингиз мумкин!

         Янгиликларни Агентликнинг Фарғона филиали расмий телеграм каналидан олиб туришингиз мумкин:

https://t.me/agentlik_Fargona

Сух тумани АБКМ ташқи меҳнат миграцияси

ва қайтган меҳнат мигрантларнинг рентеграция масалалари буйича инспекцияси